Жамият

Ходимларга юксак ғамхўрлик. Реконструкциядан сўнг ОКМК санаторий-профилакторийси биринчи дам олувчиларни қабул қилди. Видео

444

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кадрлар ҳар қандай корхонанинг асосий бойлиги ҳисобланади. Шунинг учун ходимларга ғамхўрлик қилиш юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш ва барқарор жамоани сақлаб қолишга интиладиган компаниялар корпоратив сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Зеро, кадрларнинг профессионаллиги пировард натижада ишлаб чиқариш муваффақиятини таъминлайди.

Бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК)да 38 минг киши меҳнат қилмоқда. Муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари ускуналарни модернизация қилишдан кам эмаслигини англаган компания раҳбарияти ўз ходимлари учун қулай ижтимоий муҳит яратиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Комбинатнинг 70 йиллик фаолияти давомида кенг ижтимоий инфратузилма яратилган. Бунга спорт-кўнгилочар масканлар, таълим, маданият ва дам олиш масканлари киради. Реконструкциядан сўнг янгиланган санаторий- профилакторийнинг ишга туширилиши кончилар ва металлурглар учун ўзига хос совға бўлди.

Сиҳатгоҳ ҳудудида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари бундан бир ярим йил аввал завод раҳбарияти топшириғига кўра бошланган эди. Пудратчи сифатида Great Builders компанияси танланган.

Реконструкция натижасида муассаса бутунлай янгича қиёфа касб этди. Айни пайтда у кўплаб профилактик ва даволаш муолажалари ва дам олиш учун қулай шарт-шароитларга эга замонавий соғломлаштириш мажмуаси ҳисобланади.

"Санаторий-профилакторий тарихининг 50 йили давомида бу ерда бир неча бор фақат косметик таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Реконструкция даврида жуда кўп ишлар бажарилди. Жумладан, биноларга туташ ҳудуд қандай ўзгарганини алоҳида таъкидламоқчиман: кўплаб сайр қилиш жойлари ва пиёдалар йўлакчалари пайдо бўлди, ўтирғичлар ўрнатилди, яшил фонд кўпайди. Буларнинг барчаси соғломлаштириш жараёни учун мутлақо бошқача аура яратади", - деди муассаса бош шифокори Марина Сухенко. 

Санаторий-профилакторий Олмалиқ марказида қарийб 5 гектар майдонда жойлашган. Дам олиш ва тиббий корпуслар галереялар билан боғланган. Бу галереяларнинг хусусияти шундаки, муолажа олиш учун дам олувчилар ҳовлига чиқишмайди. Бу қулайлик ноқулай об-ҳаво шароитида айни муддаодир.

Иккита қулай дам олиш биноси бир вақтнинг ўзида 214 кишини сиғдира олади. Таъмирланган икки ва уч ўринли хоналар барча қулайликларнинг мавжудлиги ва тўлиқ янглинган интерьер билан ажралиб туради.

Тиббий-профилактика муассасаси таянч-ҳаракат тизими, юрак-қон томир ва нафас олиш тизимлари касалликларига ихтисослашган.

Бу ерда ултратовуш диагностикаси бор, терапевт, стоматолог, гинеколог маслаҳатлари ўтказилади, психолог кабинети мавжуд. Шифокор кўрсатмасига асосан бир қатор муолажалар, хусусан компьютер ёрдамида умуртқани чўзиш, лазер ва магнит даволаш, фитотерапия, сув билан даволаш, лой билан даволаш, озокеритотерапия, галотерапия (табиий туз ғорларнинг сунъий яратилган микроиқлим шароитида даволаш), юқори ва паст частотали ток билан даволаш ва массаж   олиш мумкин.

Бунинг учун тиббиёт корпуси таъмирлаш ишларидан сўнг жиҳозланадиган замонавий ускуналардан фойдаланилмоқда. Шунингдек, турк ва фин сауналари, сузиш ҳавзаси ҳам мавжуд. Муассаса бош шифокори таъкидлаганидек, вақт ўтиши билан соғломлаштириш муолажалари рўйхатини кенгайтириш учун қўшимча ускуналар сотиб олиш режалаштирилган.

Амалга оширилган ишлар давомида алоҳида ошхона биноси ҳам қурилган. Бу ўринлар сонини ошириш имконини берди: авваллари бир вақтнинг ўзида 80 киши овқатлана олан бўлса, ҳозир 170 нафар дам олувчини кенг хонага жойлаштириш мумкин. Карантин чораларини ҳисобга олган ҳолда овқатланиш икки сменада ташкил этилган. Бу ерда кунига тўрт маҳал парҳез таомлар тайёрланади.

Фаол дам олишни ёқтирадиганлар учун замонавий тренажер зали ва очиқ ҳавода спорт билаш шуғуланиш майдончаси, терренкур (даволовчи пиёда юриш) учун йўлакчалар ҳамда иккита сузиш ҳавзаси таклиф қилинади.

Кутубхонадаги шароитлар ҳам дам олувчиларга мунтазир. Wi-Fi зоналари яратилган, "Металлург" маданият саройида бадиий жамоалар иштирокидаги маданий дастурлар ҳавола қилинади.

Таъкидлаш керакки, санаторий-профилакторийда нафақат комбинат ходимлари, балки уларнинг оила аъзолари ва корхона пенсионерлари ҳам дам олишлари мумкин. Даволаш жараёнини ташкил этиш ва қулай дам олишни йўлга қўйиш учун бу ерда 60 нафар тиббиёт ходими ва ошхона ишчилари, 50 та хизмат кўрсатувчи ходим меҳнат қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...