Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, коронавирусга қарши Ўзбекистон – Хитойнинг ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси Хитойда фавқулотда фойдаланиш учун маъқулланган.
Эслатиб ўтамизки, вакцина Хитой фанлар Академияси Микробиология институти ва Аnhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан яратилган бўлиб, синовдан ўтказишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон ҳам унинг ҳаммуаллифи сифатида эълон қилинган.
2020 йилнинг ноябрь ойидан Хитой, Эквадор, Ўзбекистон ва бошқа бир қатор мамлакатларда 29 минг киши иштирокида вакцинанинг III фаза клиник синовлари ўтказилмоқда. I ва II фаза клиник синовлари ўтган йилнинг октябрь ойида якунланган эди. Тадқиқотлар Покистон, Индонезия ва Ўзбекистонда ташкил этилган.
Янги препарат бошқа кўплаб рўйхатга олинган вакциналар каби суббирликли оқсилли вакциналар гуруҳига кирали. Улар организмни вирус юзасидаги “спайк”ли оқсилни аниқлашга ўргатади. Фарқи шундаки, бундай вакциналар бутун вирусни ўз ичига олмайди, балким фақат унинг суббирликлари, бошқача айтганда, қисмларини қамраб олиб, бунинг натижасида вакцинанинг хавфсизлиги таъминлаб берилади.
ZF-UZ-VAC 2001 Ўзбекистонда коронавирусга қарши рўйхатга олинган биринчи вакцина ҳисобланади.
Клиник тадқиқотнинг дастлабки натижаларига кўра, 1-даражали ножўя таъсирлар (аллергик реакция, енгил иситма, бош оғриғи) 5 кишида ёки Хитой-Ўзбекистон вакцинасини олганларнинг 0,3 фоизида кузатилган. Таққослаш учун, “Pfizer/Biontech”да бу кўрсаткич 2-3,8 фоизни, "Спутник V"да эса 0.3 – 0.4 фоизни ташкил қилган.
Шу ўринда Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шахло Турдиқулованинг айтишича, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси Британия ва Жанубий Африка штаммларига қарши АҚШнинг Moderna вакцинасига нисбатан олти баравар юқори натижаларни кўрсатган.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, мазкур вакцинанинг ножўя таъсирлари деярли аниқланмаган. Агарда вакцина самарадорлиги ҳақида гап кетадиган бўлса, унинг иммуногенлиги 97 фоизни ташкил этади. Иккинчи дозадан сўнгги антитаначалар ишлаб чиқиши эса 11 баравар ошаркан.
Яна бир муҳим ҳолат - Jurabek Laboratories компанияси яқин вақт мобайнида коронавирусга қарши Хитой – Ўзбекистоннинг ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни бошлайди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас