Загрузка
Загрузка
Ксения Собчак кўпхотинлилик ва ФҲДЁсиз   шаърий никоҳларга қарши янги қонун учун Ўзбекистон ҳукуматини "қизғин маъқуллашини" маълум қилган
Жамият

Ксения Собчак кўпхотинлилик ва ФҲДЁсиз шаърий никоҳларга қарши янги қонун учун Ўзбекистон ҳукуматини "қизғин маъқуллашини" маълум қилган

172
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиялик жамоат арбоби ва журналист Ксения Собчак кўпхотинлилик ва ФҲДЁсиз   шаърий никоҳларга, шунингдек, аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқларини инкор этишга қарши курашга қаратилган янги қонун учун Ўзбекистон ҳукуматини "қизғин маъқуллашини" айтган.

Собчак бу ҳақда Телеграм каналида ёзган.

Ўзбекистонда ҳақиқатан ҳам жамоат жойларида юзларини ёпадиган ва шу билан фуқароларнинг шахсини аниқлашга имкон бермайдиган кийим-кечакларни тақиқлаши режалаштирилган қонун кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, тиббий кўрсатмалар, меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ бир қатор истиснолар мавжуд.

Бундан ташқари, икки ёки ундан ортиқ хотин билан бирга яшашни тарғиб қилиш, аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқларини очиқдан-очиқ рад этиш ва ФҲДЁсиз   шаърий никоҳлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, қонун чиқарувчилар фуқароларнинг миллий, ирқий, этник ёки диний мансублиги асосида устунлиги ёки пастлигини тарғиб қилиш учун жавобгарликни жорий қилмоқдалар.

"Менга, айниқса, аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқларини очиқдан-очиқ рад этиш учун маъмурий жавобгарлик ёқади. Яқинда Ўзбекистон қўшниларимиз орасида энг демократик ва либерал давлатга айланади. Қизғин     маъқуллайман", - деди Собчак.

Эслатиб ўтамизки, тартиб бўйича ушбу қонун сенаторлар томонидан тасдиқланиши ва кейин президент томонидан имзоланиши керак. Шундан кейингина у кучга киради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+