Загрузка
Загрузка
Латвия компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ўқитиш ва ишга жалб қилишни режалаштирмоқда
Жамият

Латвия компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ўқитиш ва ишга жалб қилишни режалаштирмоқда

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Латвиянинг йирик логистика компанияси Тошкентда узоқ масофада ишловчи ҳайдовчиларни тайёрлаш марказини очишни режалаштирмоқда. Бу ерда уларга Европа касбий мувофиқлик сертификати берилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Дунё" маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Тимур Раҳмонов Латвиянинг энг йирик Kreiss транспорт-логистика компанияси раҳбари Дмитрий Чабаевский билан учрашув ўтказган.

Музокаралар давомида логистика соҳасида икки томонлама ҳамкорлик, ходимларни ёллаш ва ўқитиш, Ўзбекистондан маҳсулот экспортини ошириш доирасида давлат имтиёзларини бериш масалалари муҳокама қилинган.

Хорижий компания томонидан Ўзбекистонда Тошкентдаги ҳайдовчилик мактабларидан бири негизида оғир юк машиналари ҳайдовчилари учун тайёргарлик марказини ташкил этиш режалари таклиф этилган. Бу ерда Европа касбий мувофиқлик сертификатини олиш мумкин бўлади.

Ушбу режаларни батафсил муҳокама қилиш учун Kreiss делегацияси 10-14 июн кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради ва жойларда идоралар ва вазирликлар вакиллари билан музокаралар олиб боради. Шартномани муваффақиятли тузиш Ўзбекистонга логистика соҳаси ходимлари учун яна бир бозор очишга имкон беради.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин ўзбекистонлик юк ташувчилар Венгрияга ишга таклиф қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...