Загрузка
Загрузка
Мамлакат тобора   музлаб  бормоқда.  Ўзбекистон  аҳолисини  газ билан таъминлаш ишлари  барбод бўлгани учун ким  жавоб беради?
Жамият

Мамлакат тобора музлаб бормоқда. Ўзбекистон аҳолисини газ билан таъминлаш ишлари барбод бўлгани учун ким жавоб беради?

894
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ноябрь ойи охирида келган совуқлар мамлакат аҳолисини газ билан таъминлаш борасидаги вазият нақадар ҳалокатли эканлигини намоён қилди. Масъул ташкилотлар вакиллари истеъмолчиларнинг фақат 4 фоизида газ билан боғлиқ муаммолар бор, деб айтишига қарамай, ижтимоий тармоқлар музлаган кишиларнинг доду фарёдидан тўлиб кетган. Бироқ, негадир уларни ҳеч ким тингламаяпти. Бу ҳақида Batafsil.uz.  колумнисти Денис Довлатов ёзмоқда. 

Бу ерда рақамларга аниқлик киритиш керак. Истеъмолчиларнинг фақат 4 фоизида газ билан боғлиқ муаммолар бор, деб   таъкидланган. Лекин бу жуда катта рақам. "Ҳудудгазтаъминот" маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда 3,7 млн.истеъмолчи табиий газдан фойдаланади. Истеъмолчи деганда битта одам тушунилмайди. Бу истеъмол нуқтаси ҳисобланиб, унинг ортида мисол учун Андижон каби музлаб турган катта бир оила туриши мумкин. Уларнинг тўрт фоизини 140 мингдан ортиқ нуқта ва саноғи номаълум бўлган инсонлар ташкил қилади. Бу маълумотлар 20 ноябрь, жума куни ҳолатида эди. Ҳозир эса вазият яна ёмонлашди, чунки об-ҳавонинг совуши кучайиб бормоқда.

Ким айбдор ва нима қилиш керак, деган иккита саволни негадир ҳеч ким бермаяпти. Биринчи саволга жавоб аниқ. "Ўзтрансгаз" компанияси магистрал газ қувурлари орқали "мовий ёқилғи"ни тақсимлаш пунктларигача етказиб беришга масъулдир. Бу ерда уни фуқаролар билан ишлаш, ускуналар ва уйлар ичидаги тармоқларни текшириб бориш учун масъул бўлган "Ҳудудгазтаъминот" олади.

Кеча "Ҳудудгазтаъминот" расмий баёнотни эълон қилиб, муаммонинг асосий оғриқ нуқталарини кўрсатди. Улардан энг асосийси - магистрал газ қувурларида босимнинг йўқлигидир, яъни газ етарли миқдорда тақсимот нуқталаригача етиб бормаяпти.

Демак, айни пайтда "Ўзтрансгаз" ўзбекистонликларнинг уйларига газнинг етиб бориши учун магистрал газ қувурларида керакли босимни таъминлай олмаяпти. Бунинг сабаби нимада? Сабаб иккита – ускуналар бундай совуқ ҳавода ишлашга тайёр эмаслиги, уларнинг техник ва технологик жиҳатдан қолоқлиги, шунингдек шунчаки ер ости газ омборларида газнинг йўқлиги бўлиши мумкин.

Мамлакатимизда газ қазиб олиш билан боғлиқ муаммолар борлиги хусусида бир неча маротаба илгари ҳам ёзганмиз. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда газ қазиб олиш 2020 йилнинг дастлабки 10 ойида тахминан 9,6 миллиард кубометрга тушиб кетган. Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 40,4 млрд. куб метр газ қазаб олинган, ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 50,1 млрд. куб метрни ташкил қилади.

Қизиқарли бир ҳолатни келтириб ўтиш жоиздир. Ўтган йилнинг ўрталарида Энергетика вазирлигининг масъуллари Ўзбекистондан "мовий ёқилғи"ни Россияга экспорт қилиш бутунлай тўхтатилгани, Хитойга эса унинг қисқартирилганидан фойдаланилиб, ер ости газ сақлаш омборларини тўлдирилиши ҳақида айтишган эди. Натижада нима бўлганлигини бугун кўриб турибмиз.

Газ сақлаш объектларида газ ҳажми билан боғлиқ муаммоларнинг борлигини “Ҳудудгазтаъминот” томонидан келтирилган ва узилишлар содир бўлаётган ҳудудлар харитаси ҳам билвосита тасдиқламоқда. Ҳозир Фарғона водийсининг уч вилоятидаги маҳаллалар газ тақчилликдан азият чекмоқда. Энг оғир вазият Андижон вилоятида сақланиб қолмоқда. Аммо қизиғи шундаки, мамлакатнинг энг йирик ер ости газ сақлаш омбори Хўжаободда жойлашган. Унда муаммо нимада? Амалдорларнинг айтишича омборлар газга тўла бўлса, марҳамат қилиб одамларга газ беринг ахир.

Нефть-газ соҳасидаги вазиятнинг мураккаблигини Россия томони билан нефть ва газ қазиб олиш дастури учун кредитлар ажратиш бўйича фавқулодда ўтказилган музокаралар ҳам тасдиқламоқда. "Ўзбекнефтгаз" аллақачон ВЭБ.РФ билан 40 миллион евролик кредит линиясини очиш тўғрисида битимни имзолади. Шунингдек, яна 650 миллион доллар олиш режалаштирилган.

Яна бир муҳим ҳолат шуки, кеча Энергетика вазирлиги баёнот билан чиқиб, 1 ноябрдан бизнеснинг газдан узиб қўйилиши ишлаб чиқариш ҳажми билан ҳеч қандай боғлиқ эмаслигини билдирган.

"Чекловлар фақат совуқ об-ҳавонинг бошланиши муносабати билан, айниқса, куннинг муайян "чўққили" даврида энергия истеъмолининг сезиларли даражада ошиши боис қўлланилмоқда. Акс ҳолда газ қувурлари тизимининг технологик режимида бузилишлар юзага келиши мумкин", - дея маълум қилмоқда вазирлик.

Чунончи, "Ҳудудгазтаъминот" маълумотларига кўра, совуқ об-ҳаво туфайли мамлакатнинг суткалик газ сарфи 46 дан 70 миллион кубометргача (50% га) ошган.

Бу ерда яна жавоблардан кўра саволлар кўп. Демак, тизим бундай юкланиш учун тайёр эмас эканда? Аммо бу йил қишнинг совуқ бўлиши ёзнинг охирида айтилган эди. Қолаверса, бу ҳолат президент ҳузурида ўтказилган йиғилишларда ҳам муҳокама қилинганлигини эслай оламиз. Бундай эҳтимол 2018 йилда қайд этилган бўлса, нима учун тадбиркорлар айнан жорий йилда газдан узиб қўйилаяпти? Демак, қазиб олиш билан боғлиқ муаммолар бор эканда?

Бундай вазиятда барчамизга илиқлик ва баҳорнинг тез бошланишини тилашдан ўзга илож йўқ. Биз учун бошқа чора қолмаганига ўхшайди. Нефть ва газ саноати ҳолатини текшириш учун прокуратурадан ҳам умид   катта.

Таҳририятнинг фикри муаллиф фикридан фарқ қилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...