Загрузка
Загрузка
Марказий банк фирибгарлар паролни билмаган ҳолда картангиздан  қандай  қилиб пулларни ечиб олишлари мумкинлиги ҳақида айтиб берди
Жамият

Марказий банк фирибгарлар паролни билмаган ҳолда картангиздан қандай қилиб пулларни ечиб олишлари мумкинлиги ҳақида айтиб берди

1762
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз маълум қилишича, Марказий банк (МБ) фирибгарлар паролни билмаган ҳолда картангиздан  қандай  қилиб пулларни ечиб олишлари мумкинлиги ҳақида маълумот  бермоқда.   

“Банк картаси устидаги рақамлари, яъни реквизитлар – карта эгасини унификация ва идентификация қилиш ҳамда картанинг амал қилиш муддатини белгилайди. Шунингдек, реквизитлар банк картасини масофавий хизмат кўрсатиш тизимига улаш учун фойдаланилади. Банк картасидаги рақамлар бошқа шахсга ошкор бўлиб қолиши хавф туғдирмайди”, - дея маълум қилмоқда МБ. 

Аммо бегона шахслар томонидан карта эгасининг рухсатисиз масофавий хизмат кўрсатиш тизимига уланиш учун карта реквизитлари киритилганда, карта эгасининг уяли телефонига “СМС-хабарнома хизмати” орқали махфий код ёки рақамли хабарнома келади.

Агар мазкур хабар (код) бегона шахсга ошкор бўлса, уларда масофадан туриб картадаги маблағни ўзлаштириш имкони туғилади.

Мисол учун, фирибгар ўзини телефонда банк ходими ёки турли акциялар ташкилотчиси сифатида таништириб, картага маълум миқдорда маблағ ўтказиб беришни таклиф қилган ҳолда, банк картаси эгасининг мобиль телефонига келган “тасдиқловчи код”ни сўраши мумкин. Бундай ҳолатда, ушбу кодни уларга зинҳор ошкор қилмаслик ҳамда мазкур шахслар ҳақида ички ишлар органларига хабар бериш лозим.

“Мобил телефонга “СМС-хабарнома” хизмати орқали келган махфий кодни бошқа шахсларга ошкор қилмаслик орқали Сиз  банк картасидаги маблағни асраб қолиб, фирибгарларнинг  ноқонуний ҳатти-ҳаракатининг  олдини олган бўласиз”, - дея  таъкидламоқда МБ.  
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...