Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Онлайн музей-бу Марказий Осиё аёлларининг спорт, санъат, сиёсат, соғлиқни сақлаш ва инсон ҳуқуқлари каби турли соҳалардаги тарихларини ўрганиш учун мўлжалланган интерактив платформа. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Онлайн музейни ташкил этиш C5+1 Ёшлар кенгаши (АҚШ ҳукуматининг минтақавий дипломатик платформаси ва Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари) томонидан молиялаштирилди.
Ташкилотнинг пресс-релизида айтилишича, "Марказий Осиё аёллари тарихи онлайн музейи" лойиҳаси аёлларнинг тарихдаги роли ва ўзига хослиги тўғрисида хабардорликни ошириш мақсадида ишга туширилган. Бу динамик ва интерактив онлайн маълумотларни тақдим этиш платформасини яратиш, гендер мутахассислари ва фаоллари томонидан ташкил этилган онлайн таълим сессияларини ўтказиш ва минглаб Марказий Осиё фаоллари учун виртуал марказни шакллантириш орқали амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида иштирокчилар ўз оналари, бувилари ва таниқли аёллар, шунингдек, оилалар таянчи, таълим етакчилари сифатида аёллар ҳақида 13 та ҳикоялар яратишган.
Изоҳлар мавжуд емас