Загрузка
Загрузка
Машҳур фотосуратчи Куртвелиев муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Палатасига мурожаат қилган
Жамият

Машҳур фотосуратчи Куртвелиев муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Палатасига мурожаат қилган

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фотосуратлари Ўзбекистонда ва чет элларда яхши маълум бўлган Эрнест Куртвелиев Хиванинг Said Islom Khoja меҳмонхонасини муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айблаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

12-март куни Facebookдаги постида меҳмонхона унинг "Хива Ичан қала панорамаси тонг отиши” суратидан мижозларни жалб қилиш ва ўз хизматларини реклама қилиш мақсадида идентификация белгиси сифатида фойдаланганини, яъни "бундай фойдаланиш тўғридан-тўғри тижорат фаолияти билан боғлиқ ва шунинг учун шахсий ёки нотижорат фойдаланиш деб ҳисоблаймайди",- деб ёзган.

Эрнестнинг сўзларига кўра, у судда ўз ишини ҳимоя қилиш учун муаллифлик ҳуқуқи Палатасига мурожаат қилган.

"Шуни таъкидлайманки, судда эътироз билдирилган суратим 2016-йилда Тошкент шаҳридаги Наврўз нашриёти томонидан 10 Reasons to Visit Uzbekistan фотоальбомида чоп этилган эди. Шунингдек, эксперт комиссияси меҳмонхона фойдаланган фотосурат меники эканлигини тан олди",- деб таъкидлайди фотосуратчи.

432308254_10227553684940410_5402990225260382075_n.jpg

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бу тизим фаол ривожланмоқда. Бундан ташқари, "фотосурат муаллифининг ҳуқуқлари, бошқа ҳар қандай муаллифлар сингари (мусиқа, адабиёт) тикланиши ва ҳимоя қилиниши керак, чунки муаллиф ўз ишига қонуний ҳуқуқларга эгадир".

Айни ҳолда, меҳмонхона муаллифдан фотосуратдан тижорат мақсадларида фойдаланиш учун рухсат олмаган, “бу муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулкни бузишдир”-, деб ёзмоқда пост муаллифи.

"Қонунчиликка мувофиқ муаллифлик ҳуқуқимни ҳалол ва холисона тикланишига умид қиламан",- деб хулоса қилмоқда Эрнест Куртвелиев.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фикрича, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун Палатага мурожаат қилиш бесамар бўлиши мумкин. Баъзилар пост муаллифига унинг курашида куч ва сабр-тоқат тилайдилар ва бу масала, албатта, унинг фойдасига ҳал қилиниши кераклигига аминлар. Бошқалар эса "бу фойдасиз иш, судларимизга бориш қимматроққа тушади, фақат асабларни беҳуда сарфлайсиз ",- деб маслаҳат беришган.

Машҳур фотосуратчи ўзининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга киришгани қизиқ, демак у жамоатчилик орасида албатта шов-шув келтириб чиқаради.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+