Загрузка
Загрузка
Меҳмонхонада  бронимиз  борлигига қарамай бизни алдаб, карантин марказига олиб кетишди. Ватанига қайтган ўзбекистонликнинг ҳикояси
Жамият

Меҳмонхонада бронимиз борлигига қарамай бизни алдаб, карантин марказига олиб кетишди. Ватанига қайтган ўзбекистонликнинг ҳикояси

1877
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга келган йўловчиларга 14 кунлик карантинни махсус ҳудудларда эмас, меҳмонхоналарда ўтишга рухсат берди. Шу билан бирга, машҳур Ўртасарой карантин ҳудудидан фарқли равишда меҳмонхона учун фуқароларнинг ўзи тўлаши лозим бўлади. 

Batafsil.uz мухбири учиб келишидан олдин меҳмонхонада жой брон қилиб қўйган, бироқ оддий ташкилотчиликнинг йўқлиги сабабли карантин ҳудудида қолиб кетишига сал қолган ўзбекистонликлардан бири билан суҳбатлашди. Дастлаб бир гуруҳ кишилар алдов йўи билан мазкур ҳудудга олиб борилган. Фақат жанжал ва суриштирувдан кейингига улар меҳмонхонага жойлаштирилган. 

"Самолётимиз қўниши билан штамп қўйиш учун паспортларимизни йиғиб олишди. Самолёт бортида бир нечта кишиларнинг исми ўқилиб, улардан самолётнинг олд қисмига ўтиб туриш сўралди. Лекин бунинг сабаби айтилмади. Биз исми-шарифи ўқилган кишилар таниш-билишчилик орқали қариндошлари томонидан олиб кетиладиган шахслар ёки уларда вазирлик томонидан маъқулланган брон мавжуддир, деб ўйладик», -деди Алишер . 

Унинг сўзларига кўра, кейинчалик маълум бўлишича, самолётда мехмонхона учун жойга буюртма берган 20дан ортиқ киши бўлган. Аммо, аммо ҳеч ким уларнинг исмини самолёт салонида эълон қилмаган. Йўловчилардан самолётдан тушиб, телефонларни карантин маркази ходимларига топшириш сўралган. 

"Пастда бизни автобуслар, аэропорт ходимлари ва қандайдир бошқа ташкилот вакиллари кутишаётган эди. Уларнинг баъзилари ҳарбий кийимда эдилар. Қаршилик килмасдан автобусларга чиққан 200дан ортиқ одамдан ташқари, қўлида тасдиқланган бронлари бор бўлган бир гуруҳ фуқаролар алоҳида гуруҳга ажралиб чиқишди. Карантин марказига борадиган сўнгги автобус қолган бир пайтда бизни меҳмонхоналарга олиб борилишимизга асос йўқлиги таъкидлаб, қатъиятлик билан шу автобусга чиқишни таклиф қилаверишди", - деди у. 

Алишернинг қўшимча қилишича, масъул идоралар вакилларидан ҳеч ким нима бўлаётгани ёки бундай номувофиқлик қаердан келиб чиққани билан ҳаттоки қизиқиб кўрмаган. Фуқаро кийимида бўлган ходимлардан бири бу гуруҳни яхшиликча кўндириб билмаслигини кўриб, "Бу автобус сизни меҳмонхонага олиб боради, чиқинглар!" - деб одамларни шунчаки алдади. Бу сўзлардан умидвор бўлган ўзбекистонликлар транспортга чиқишди. Қайси кўз билан кўришсинки, улар тўғридан-тўғри Ўртасаройдаги карантин марказига олиб борилган экан. 

"Бориб тушгандан сўнг, йўловчиларнинг ярими автобусдан тушиб, дезинфекциядан ўтишди ва тўрт кишилаб контейнерларга жойлашишни бошлашди. Кишиларнинг иккинчи ярими автобусдан тушишдан бош тортди. Шу сабабли қўлидаги брони бўлган ва алданиб Ўртасаройга олиб келинганликларини важ қилаётган йўловчилар ва карантин маркази ходимлари ўртасида тортишувлар бошланиб кетди", - деди суҳбатдошимиз. 

Бир вақтнинг ўзида йўловчилар меҳмонхона вакилларига қўнғироқ қилиб, масалани ҳал қилишни сўрай бошлашди. Карантин маркази ходимлари эса   вазият ҳакида ўз раҳбариятига маълум қилиб туришди. Меҳмонхона раҳбарияти ушбу муаммо билан шуғулланишаётгани ва қандайдир "тасдиқ хатини" кутаётганликларини айтишди. Кишиларга ижобий натижага умид қилиш ва кутишдан бошқа чора қолмади. 

"Бир пайт карантин қоидаларига кўра, ушбу ҳудудга тушганлар фақат 14 кундан кейин уни тарк этишлари мумкинлиги ҳақида нохуш миш-мишлар тарқала бошлади. Бу ҳам агарда бахтингиз чопиб, сиз билан бирга хонага коронавирусли одам тушиб қолмаган тақдирдагина. Буни эшитганларнинг ҳафсаласи яна пир бўлди”, - деди Алишер. 

Яхшиямки, соат 16.00га қадар масала йўловчилар фойдасига ҳал қилинди. Узоқ кутилган "тасдиқ хати" ниҳоят олинди. Одамларга автобуслардан тушиб, юкларини топишга рухсат берилди, паспортлари ва телефонлари қайтариб берилди. Соат 17.33да автобус эрталабдан бизни кутиб турган меҳмонхонага қараб йўл олди. 

"Енг ёқимсиз нарса шу бўлдики, бу муддат ичида эрталаб соат 9.30 дан 17.00 гача, яъни соат саккиз соатга яқин вақт мобайнида 10га яқин киши болалари билан бирга (энг кичкинаси бир ойлик ҳам бўлмаган- таҳр.) автобусда кутишга мажбур бўлишди. Бизга катта идишда сув беришган бўлсада, ҳожатхонага боришга рухсат йўқ эди. Шунинг учун деярли ҳеч ким бу сувга қўл урмади. Фақат жўнашдан бир неча дақиқа олдин айримлар ҳожатхонага боришга муваффақ бўлишди", - деди у. 

Алишернинг сўзларига кўра, бу чартерни у узоқ вақт эслаб қолади. Чунки рейсга рўйхатга олиш соат 23.30да бошланган бўлса, одамлар соат 19.00 атрофида меҳмонхонага етиб боришган. Учиб келгандан кейин юз берган асаббузарликларни айтмаса ҳам бўлади. 

"Бу борада меҳмонхона ходимларига миннатдорчилик айтиш керак. Айнан уларнинг ёрдами билан биз карантин марказидан чиқарилдик. Умид қиламанки, чет элдан келган ватандошларимизни меҳмонхоналарга жўнатиш жараёни янада яхшиланади. Одамларни алдов йўли билан карантин марказига юбориш, жанжалдан кейингина уларни меҳмонхонага жўнатиш- яхши тайёргарлик кўрилган ишга ўхшамайди", - дея хулоса қилди Алишер .


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...