Загрузка
Загрузка
Менга ҳаёт тугагандек туюлди. Сурияда уч нафар террорчи эрлардан омон қолган 27 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг ҳикояси
Жамият

Менга ҳаёт тугагандек туюлди. Сурияда уч нафар террорчи эрлардан омон қолган 27 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг ҳикояси

659
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ватандошлар ва уларнинг фарзандларини уруш зоналаридан Ўзбекистонга олиб чиқиш бўйича "Меҳр" гуманитар операцияси бу ҳақда ҳаттоки орзу қилмаганларга ҳам янги ҳаёт бошлаш имконини берди. Сўнгги йилларда 500 га яқин ўзбекистонлик аёллар ва болалар қутқарилди. Уларнинг ҳар бири ўз тарихи ва изтиробига эга. "Меҳр" доирасида биринчилардан бўлиб 27 ёшли Марҳабо Ўзбекистонга қайтарилди. Бу деярли тўрт йил олдин юз берган. Бугунги кунда Марҳабо ва унинг 5 ёшли қизи Наргиз кундалик турмуш тарзини олиб борадиган оддий ватандошлардан унчалик фарқ қилмайди. Аёл уй, иш, болалар боғчаси билан банд.

Марҳабо Самарқанд вилоятида туғилиб ўсган. Мактабни тугатгандан сўнг, қиз турмушга чиққан. Оилавий ҳаёт бошиданоқ муваффақиятиз кечган. Қайнона тажрибасиз келинни ҳақорат қилган, бундан ташқари у тезликда ҳомиладор бўла олмаган.

Уч йилдан сўнг, қайнонаси ўғлига янги хотин топган ва Марҳабони уйдан ҳайдаб чиқарган. Ажралиш ва оилани сақлаб қололмагани учун қариндошларининг таҳқирлаши ўша пайтда эндигина 21 ёшга тўлган қизнинг психологик ҳолатига катта таъсир кўрсатган. Ўша пайтда унинг    онгида "агар мени бошқа ҳеч кимга турмушга чиқмасам ва мен ҳеч қачон она бўлмасам", - деган фикр айланиб турган.

“Менга ҳаёт тугагандек туюлди. Ота-онам мени фақат бошларига бало келтираман деб, доимо танбеҳ беришарди. 2016 йилда амакиваччам Туркияда ишлаш учун кетаётган эди ва мени ўзи билан чақирди, бунга иккиланмасдан рози бўлдим. Ота-онам ҳам менинг кетишимни маъқуллашди, чунки тез орада синглимиз учун уйимизга совчилар келишлари керак эди. Афсуски, мамлакатимизда фуқаролар келин танлашда унинг қариндошлари қандай яшаши ҳақида маълумот тўплашлари шарт. Менинг ажрашишим ва ота-онамнинг уйида яшашим синглимнинг келажагига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин эди”, -деди Марҳабо.

Туркияга бориб, қиз тикувчининг ёрдамчиси бўлиб ишга кирган. Бўш вақтларида у диний мактаблардан бирига қатнаган. Бироз вақт ўтгач, унинг атрофида бир эркак пайдо бўлиб, хотин қидираётганини айтган. Марҳабо хурсанд бўлиб, бой чет эллик эри билан бирга яхши ҳаёт кечириш режаларини тузишни бошлаган.

“Менга уйланишни ваъда қилган одам, аввалига бир неча йил давомида биз ота-онаси билан Сурияда яшаймиз ва шундан кейингина менинг Ватанимга борамиз, деди. Мен шундай бўлишига ишониб, рози бўлдим”, -дея эсламоқда Марҳабо.

Шундай қилиб, қиз зўрға таниш бўлган одам билан Сурияга жўнаб кетган ва унга паспортини берган. Улар кичкина қишлоққа бориб қолишган, эркак уни фақат аёллар яшайдиган уйда қолдирган ва у шошилинч ишларни ҳал қилиш кераклигини айтиб, кетган.

"Мен уни бошқа кўрмадим. Менга у вафот этганини айтишди. Бир неча ой ўтгач, менга янги эр топишди, у ҳам 20 кундан кейин ўлдирилди. Кейин, маълум вақт ўтгач, улар мени яна турмушга беришди”, - деди аёл.

Унинг сўзларига кўра, Суриядаги ҳаёт осон бўлмаган. Доимий равишда зарбалар эшитилган, улар узоқда бўлса ҳам, тунда ухлаш жуда қийин бўлган.

"Уч ойдан кейин иккинчи эрим вафот этди. Ўша пайтда мен ҳомиладор эдим. Туғишимдан олдин эрлари вафот этган аёллар билан бирга яшадим. Токсикоз ва ҳомиладорликнинг бошқа белгилари ҳақида ўйлашнинг имкони йўқ эди. Биз овқат тайёрлардик, ювардик, тикардик. Касал бўлишга ёки чарчашга ҳақли эмас эдик. Туқанимдан кейин улар мени яна турмушга беришди. Учинчи эрим жуда баджаҳл эди. У қизимнинг йиғлашидан ғазабланарди, доимо менга бақирарди. Тўрт ойдан кейин у ҳам ўлдирилди. Ўша вақтни эслаб, буларнинг барчаси мен билан содир бўлмагандек туюлади. Илгари мен ўзимни заиф, ҳимоясиз деб билардим. Лекин менинг кўрганимга ҳамма ҳам чидай олмайди. Сурияда бир қиз билан дўстлашдим, у ҳам Ўзбекистондан эди. У мендан бир қадам нарида ўлдирилди, унга тасодифий ўқ тегди”, - деди Марҳабо.

Қиз яшаган ҳудудда жанглар бошланган ва у бошқа бевалар билан бирга Суриянинг Ал-Хол лагерига тушган. Суҳбатдошимиз бу жой ҳақида фақат учта сўзни айтди: очлик, совуқ ва шафқатсизлик. Тўғри, айнан ўша ерда Марҳабо Ўзбекистон гуманитар операция доирасида ўз фуқароларини Ватанига олиб кетаётганини билиб, махсус самолётни кута бошлаган.

"Ўзбекистонга қайтиб, жуда хавотирда эдим. Менга Ватанимизда суд жараёни кутилаётганини айтишди. Бироқ, бошимдан ўтказганимдан кейин тушундимки, ўқлардан ёки чет элдаги вайроналар остида ўлгандан кўра панжара ортида Ўзбекистонда ўлиш яхшироқдир. Бизни қамоққа олишмади, аксинча, паспортни тиклашга, қизимизга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олишга, уй-жой билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришди”, -дея таъкидлади аёл.

Тўрт йилдан бери у ҳамма нарсани унутишга ҳаракат қилмоқда. Аёл ўз қишлоғига қайтиб бормаган ва қариндошлари билан алоқа қилмаган. Рўмолни ечмаган бўлса ҳам, диний жойларни четлаб ўтади. Биринчи йилларда аёл қизи билан бирга ҳокимлик томонидан тўланадиган ижарага квартираларда яшаган.

“Биринчи квартирадан деярли дарҳол чиқиб кетишга тўғри келди. Унда мен бор-йўғи уч кун яшадим. Кимдир эшикка ҳақоратли сўзлар ёзди ва кейин ўт қўйишга ҳаракат қилди. Шу билан бирга, мен ҳеч ким билан алоқа қилмадим, зиддиятга бормадим. Мен Сурияда бўлганимни ҳеч кимга айтмайман ва нима учун айтишим керак? Қизим уч ёшга тўлиши билан мен тикувчилик дўконига ишга жойлашдим, айни пайтдан шу ерда ишлайман”, - деди суҳбатдошимиз.

Марҳабо ёшлигида турмуш қуришга шошилганидан, кейин сеҳрланган одам каби кимнингдир хотини бўлишни орзу қилганидан афсусланади.

"Йиллар ўтди ва мен ҳали ҳам тунда ухлай олмайман. Эҳтимол, бу қўрқув бутун умрим давомида мен билан қолади. Янги ҳаёт бошлаш имконияти учун ҳукумат ва президентга чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Бугун мен қизим улғайиши, университетда ўқиши ва муваффақиятли бўлишини орзу қиламан", - деди 27 ёшли аёл.

Суҳбатимиз ниҳоясида Марҳабо барча оналарга қизларини қўллаб-қувватлашларини тилаб қолди. Аёл агар у атиги 21 ёшда бўлганида қариндошлари ёрдам қўлини чўзган бўлса эди, ҳаётим қандай кечар эди, деб ўзига савол беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...