Загрузка
Загрузка
Менинг ёнимга севимли кўйлакни кийиш учун келиб, ҳаёт тарзини ўзгартириб кетишади. Евгения Балтаева севимли иши ҳақида сўзлаб берди
Жамият

Менинг ёнимга севимли кўйлакни кийиш учун келиб, ҳаёт тарзини ўзгартириб кетишади. Евгения Балтаева севимли иши ҳақида сўзлаб берди

886
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Евгения Балтаева ўзини бир неча қиёфада амалга оширмоқда: у бир вақтнинг ўзида ҳам телебошловчи, "Евгениянинг қоматлилари" лойиҳаси муаллифи, фитнес бўйича мураббий, диетолог, тадбиркор, меҳрибон она ва хотин ҳамдир. У бу соҳаларнинг ҳар бирига ўзини бағишлаган, ўзининг тан олишича, барча вазифаларни ўйнаб бажаради. 

Бироқ, барча қизиқишлари орасида қомат ҳақидаги лойиҳага кўпроқ куч сарфланаётганидир. Лойиҳа минглаб аёлларга дадил ва янада жозибадор бўлишга кўмаклашиб, илгари хаёлига ҳам келмаган орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам берган. Евгения ўзининг шахсий тажрибасидан биладики, аёл бир неча килограммга озиши биланоқ, унинг нафақат ташқи кўриниши, балки ҳаётга бўлган муносабати ҳам дарҳол ўзгаради.

Асосийси- мақсад

Болалигимдан бой ва машҳур бўлишни орзу қилардим, бунга 13 ёшимдан интилганман. Бугун молиявий фаровонлик нима эканлигини биламан, чунки айнан шу ёшда биринчи даромадни қўлга киритганман ва бу жуда ажойиб туйғу бўлган! Кейинчалик инглиз тили, рақс ва шейпингдан сабоқ берганман.

Untitled-1.jpg

Спорт ҳар доим менинг ҳаётимда бўлган. 6 ёшимда жуда букрайиб юрардим. Онам эса менинг қандай одам бўлишим ҳақида жиддий қайғурарди. Натижада, у мени рақс тўгарагига берди. Ҳамма нарса шундан бошланди.

photo_2021-05-04_11-10-18.jpg

Мени ёлғиз онам тарбиялаган, биз унинг ўқитувчи маошига жуда камтарона яшаганмиз. Мен унинг умиди бўлганман. Ҳаётда маълумотсиз хеч нарсага эришиб бўлмаслигини билиб, фақат ўзимга таянганман. Катта одам бўлишни жуда ҳам истаганман. Шунинг учун ОТМга киришдан икки йил олдин рақс билан шуғулланишни бас қилдим.

ОТМга кира олмаслик мен учун қўрқинчли тушга ўхшаган. Мабодо баллим етмасдан, шартномага тушиб қолсам, барибир ўқишга имконим бўлмасди. Натижада, икки йил тайёргарлик кўриб, Тошкент давлат шарқшунослик университетига ўқишга кирдим. Бундан ҳозиргача фахрланаман.

Оналар ҳар хил бўларкан

Мен доим айтманки, 30 ёшдан ошган аёлнинг онаси тирик бўлса- бу катта бахт. Масалан, онамсиз болаларимга қарашга улгурмасдим. Фаолият турларим шунча кўпки, онам менга катта ёрдам бермоқда. Лекин ўзим ҳам бир пайтлар онамнинг ортиқча парваришидан азият чекканман. Энди эса онам ўзининг фойдаланмаган ғамхўрлигини болаларимга сарфламоқда.

photo_2021-05-04_12-55-45.jpg

Онам барча ҳодисаларни олдиндан кўра билиши мени доимо ҳайратга солиб келган. Мен қаршилик кўрсатиб, ўзим билганимни қилсамда, онам барибир ҳақ бўлиб чиқади.

Тарбия масаласида онамга мутлақо ўхшамайман. Талабалик йилларимда бир воқеа юз берганди. Мен биринчи маротаба дугоналарим билан кафега борганимда онам мени роса излаган экан. Буни билиб қолган дугонам: “Женя, онанг излаганидан сен хурсанд бўлишинг керак. Масалан менинг онамга қаерда эканлигим барибир”, -деди. Ўшанда юрагимда нимадир ўзгарди. Онамни ўзгартира олмаслигимни, лекин унинг менга бўлган ғамхўрлигига нисбатан муносабатимни ўзгартиришим мумкинлигини тушундим.

Мен гиперфаол она эмасман. Маълум даражада эркинлик берсамда, доимо ёнида бўлишимни ҳам боламга тушунтираман. Қизларим бир нарсани тушуниши менга муҳимдир. Яъни, ҳар қандай масалани биргаликда ечиш мумкин.

Ички куч

Мен ҳаммма нарсани ўйнаб қиламан. Назаримда, 70 га кирсамда, 18 ёшдагидек юраман. Нимани ўйласам, кесиб гапираман. Четдан қандай туюлишимни билмайману, лекин шу ҳолатда бўлиш менга ёқади. Мен энержайзерга ўхшайман ва бир дақиқа ҳам тинч ўтирмайман. Бошлаган ҳар қандай ишимни якунлашга интиламан. Лекин доимо бундай бўлмаган. Турмушга чиқиб, бека бўлганимдан кейингина бунга эришдим. Эрим ўзгаришимга қарши бўлмаган ва бунинг учун ундан миннатдорман.

photo_2021-05-04_12-50-51.jpg

Яхши бир гап бор: “Ўзингга ёққан ишни топсанг, бир куни ҳам ишламайсан”. Мен ўзимга мароқли бўлган иш билан шуғулланаман. Топган нарсам- бу молиявий фаровонлигимдир. Аёл киши ўзи учун ишлайди. Оиламизда асосий боқувчи албатта турмуш ўртоғим ҳисобланади.

Абадий мавзу

2002 йилда спортни тарк этиб, менинг вазним ошди. Ўшанда очликка ўтишдан ўзга чора топмадим. Ёшим 15да эди. Кечликда жуда қийналардим. Шундай оч қолардимки, чидашнинг иложи йўқ эди. Хуллас, нотўғри усуллар орқали озганман.

Даставвал, қоматли бўлиш учун ўз устимда кўплаб тажрибалар ўтказганман. Яхшиямки, ўзимга бирор-бир зарар етказмадим. Аста-секин соғлом турмуш тарзи мавзусига қизиқа бошладим. Гречка, қатиқ, қуруқ товуқ гўшти ейиш ва доимо оч қолиб юриш – мақбул йўл эмас экан. Ахир яшаш ажойибку!

+photo_2021-05-04_12-12-21.jpg

Шу давр мобайнида мен маълумот тўпладим, москвалик таниқли диетологдан сабоқ олдим. Биринчи қизимни туққанимдан сўнг, 15 килограммга семирдим. Бошқалар бунга кўниксада, менга мутлақо тўғри келмасди.

Ортиқча вазндан қутулиб, ҳамкасбларимга шу муаммони енгишга кўмаклаша бошладим. Бирин-кетин дугоналарим озганини кўриб, етарли билим ва кўникмаларим билан ўртоқлашишга қарор қилдим. Тез орада биринчи натижалар кўринди. Ҳақиқатан ҳам мен яратган дастур жуда енгил бўлиб, осонликча ҳаёт тарзига айланди. Уч йил ўтсада, қизларнинг кўриниши ўзгармайди. Барчаси мени кўрганда: “Сендан жуда миннатдормиз”, -деб айтишади.

Ишнинг ижтимоий тармоқларда бошланиши

Ишончим комил бўлиши ва “Қоматлилар” лойиҳасининг оммалиши учун қарийб тўрт йил керак бўлди. 2017 йилда шу номни Facebookда рўйхатдан ўтказдим.

Даставвал, бу шунчаки “Қоматлилар” эди. Уч йил ўткач эса, қизлар айнан Евгения учун келаётганликларини тушуниб етиб, лойиҳани “Евгениянинг қоматлилари” деб номладим.

Эндигина бошлаганимда “Бу сенга нега керак?”, “Бундай гуруҳлар кўпку!” деганлар ҳам бўлди. Бошқаларнинг фикри менга қизиқ эмас. Мен учун мақсад муҳим. Ҳаётимнинг қоидаси шундан иборатки, кейинчалик афсус чекмаслик учун уриниб кўриш керак.

Untitled-2.jpg

Телефонда 10 соатдан ортиқроқ вақт ўтказаётганимни англаб етиб, лойиҳа қамрови ва муваффақият ҳақида ўйлай бошладим. Тасаввур қилинг – 10 соат маслаҳат бериш осонми?

Менинг ёнимга кўплаб ўзига ишонмаган қизлар келишади. Курсни якунлаб, улар “Сен бизга катта ишонч бахш этдинг!”, деб айтишади. Мен шунчаки соғлом овқатланиш ва озуқавий ҳатти-ҳаракат хусусида гапираман холос.

Менинг барча гуруҳларим онлайн форматда ўқийди. Бошқа давлатлардан аёллар ҳам мурожаат қилишади. Бу борада ҳеч қандай чеклов йўқ. Ким бўлишидан қатъий назар, ёшига қарамасдан, мен улар билан ишлашга тайёрман.

Шу лойиҳа туфайли фаолиятимнинг яна бир йўналиши пайдо бўлди. Мен Fit Parad номли фойдали маҳсулотлар импорти билан шуғуллана бошладим. Аслида ўзим ширинликларни хуш кўраман. Шунинг учун ширинликлардан воз кечмаган ҳолда соғлом озуқаланишга ўтишни ўргатишни ўзимга лозим деб билдим. Бунинг иложи бор!

Мотивация и ишонч

Нима сабабдан менга ишонишади? Айни пайтда ҳар-бир киши учун шахсий намуна катта роль ўйнайди. Мен очиқчасига гапиришим учун аёллар менга ишонишади.

Мен гречка ёки товуқ гўштини ейишга мажбурламайман, калорияларни ҳам ҳисобламайман. Бирор-бир таомнома таклиф этилмайди. Бировнинг ихтиёрига кўра яшаш қийин. Биз зарарли маҳсулотларни фойдалисига алмаштирамиз холос. Усулимиз барчага тўғри келади, лекин ҳар-бир аёл уни ўзига мослаштириши керак.

photo_2021-05-04_12-20-04.jpg

Одатда севимли кўйлагига сиғмаган ёки муаммога дуч келган аёллар менга мурожаат қилишади. Муаммо деганда жиддий ташҳисларнинг дастлабки аломатлари ҳақида гап кетади. Ахир, қандли диабет ва репродуктив тизим касалликлари билан тобора ёш аёллар касалланмоқда. Бу кимга керак?

Мен шунчаки соғлом овқатланиш ёки кўйлакка сиғишни тарғиб қилмайман. Лойиҳам ҳаёт ва фикрлаш тарзига бағишланади. Чунки нима истеъмол қилсак, бу бизнинг моҳиятимизни ташкил қилади.

Палов ёки шашликдан воз кечиш – нотўғри фикр. Воз кечишнинг ҳожати йўқ. Мен уларни истеъмол қиламан. Фақат меъёрга риоя қилиши лозим. Бир нарсани тушуниш керакки, агарда ҳаётингиз маъқул бўлса, ҳеч нарса ўзгармайди, ўзгартирмоқчи бўлсангиз - қулайлик зонасини тарк этиш лозим.

Ҳамшира ва эмизиш тарафдори

Иккинчи чақалоғим туғилганидан кейин тиббий маълумот олдим. Бу қизиқувчан ақл ҳақидаги ҳикоя. Фарзандларим ва яқинларимнинг саломатлигини она сифатида тушунишни жуда хохлардим. Тиббиёт коллежида ўқиш озиш ҳақида лойиҳамга ёрдам берди.

55555.jpg

Бироқ ўша пайтда кўпчилик мени маърузаларда ёпиқ жойда қўлимдаги болам билан кетма-кет беш соат ўтиришимда айблашган. Мен эса бундай муносабатни тушунмаганман. Ахир, бола учун энг муҳими – она ва озуқа бор эдику!

Аксарият аёллар боламни қийнаётганимни айтишган. Мен эса аксинча ўйлайман. Агар боламни бегона энагага берсам ва у сунъий сут билан фарзандимни озуқлантирса – бундан ёмони йўқ. Туғилганидан бошлаб уч ёшгача болага она зарур. Кейинчалик, меҳрдан тўлган бола онасининг ёнида эканлигини билиб туриб, аста-секин узоқлашишни бошлайди.

Шунинг учун қизларим уч ёшга тўлгунга қадар, улар билан бирга бўлганман. Мен табиий эмизиш тарафдориман.

Кейинчалик билиб олсам, “кўкрак билан эмизиш бўйича маслаҳатчи” касби бор экан. Аниқ биламан, агарда ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилмаганимда, беш ярим йил кўкрак билан эмиза олмасдим.

photo_2021-05-04_11-09-54 (2).jpg

Кўкрак билан эмизиш мавзуси- ҳақиқатан ҳам муаммодир. Мен ҳам ёрдам сўрамаганимда, сунъий озуқлантирган бўлардим. Лекин бу борада туққан аёлнинг қайнонаси ва онасининг тафаккурини ўзгартириш керак. Катта авлоднинг фикрича, чақалоққа биринчи кунларданоқ сув бериш, йиғлаганида маҳкам ўраб қўйиш керак. Қолаверса, бола йиғласа, демак унинг ўпкаси ривожланади, деб ўйлашади. Лекин бунинг нотўғрилиги аллақачон исботланган. Афсуски, эскича ёндашувлар ҳанузгача йўқолгани йўқ.

Бу мавзуга оид Facebookдаги оналар гуруҳларида кўп ёзганман. Нима қилишини билмаган онага мен билан боғланишини илтимос қилганман. Лекин бу шунчалик берк кўча ҳисобланадики, бу ҳақда   бошқа гапиришни истамайман.   Бир киши вазиятни тузата олмайди.

Аёллар ўртасида дўстлик йўқ

Аёллар ўртасида дўстлик йўқлигини аниқ биламан. Дўстлар томонидан менга кўплаб хиёнатлар қилинган. Рақс билан шуғулланганимда бир неча маротаба пойабзалим йўқолган, кўйлагимни кесиб ташлашган. Талабалик давримда ҳам, меҳнат фаолиятим давомида ҳам бунга дуч келганман. Бошкаларни билмайману, лекин менинг дўстим - бу онам.

photo_2021-05-04_11-10-11.jpg

Ҳаётимда ҳасад ва хиёнат учраб туради. Лекин бу каби ҳолатлар руҳиятимни мустаҳкамлайди холос. Тил гапириш учун берилган. Майли ғийбат қилаверишсин. Бу борада Алла Пугачёванинг бир гапи бор: ”Некрологдан ташқари ҳар қандай PR фойдалидир”.

Телевидение

Телевидениега тасофидан бориб қолганман. 2007 йилда талабалик давримда нефть ва газ кўргазмасига бориб қолдим. Тўғриси, шунчаки қизиққанман. Айнан ўша ерда телевидениедаги тақдиримни белгилаб берган инсон билан танишдим. “Sport” каналидаги кўрсатувнинг оммавий саҳнасида иштирок этдим.

Мен беш соат давомида студияда ўтирдим. Сўнгра режиссёр олдимга келиб, кўрсатувга бошловчилик қилишни таклиф этди. Кўп ўйлаб ўтирмай, бу имкониятдан фойдаланишга қарор қилдим.

photo_2021-05-04_11-05-35.jpg

Дастлабки кўрсатувим “Стиль” деб номланди. Мен таниқли спортчиларни таниб бўлмас даражада ўзгартирардим. Кейинчалик “Ўзбекистон 24” телеканалида мамлакатнинг асосий ахборот дастурига бошловчилик қила бошладим. Тўғридан-тўғри эфирда ишлаш жараёнида бетакрор туйғуларни хис қиласиз. Зеро, хатога йўл қўйишга ҳаққингиз йўқ. Айни пайтда “Супер-Лото” лотореяси ўйинини тўғридан- тўғри эфирда олиб боряпман.

Келгусидаги режалар

Пандемия бир жойда ўтириш фойда бермаслигини кўрсатди. Шахсан мен молиявий жиҳатдан зарар кўрганим йўқ, чунки бир нечта йўналишда фаолият олиб бораман. Мен доим бир нарсани такрор ва такрор айтаман – керак бўлса, тикишни ҳам ўрганишим мумкин. Бири бўлмаса- бошқаси.

photo_2021-05-04_12-13-14.jpg

Ўн йилдан кейин нима кераклигини ҳозирдан биламан. Ҳар сафар шаҳар марказидаги бино ёнидан ўтиб, ўзим ҳам шундай бинога эга бўлишни, бу ерда турли хизматларга ихтисослашган аёллар марказини ташкил қилишни хохлайман. Яъни, диетологнинг малакали маслаҳати, фитнес-зал, фойдали пишириқлар сотиладиган қаҳвахона, парҳезли маҳсулотлар дўкони, гўзаллик салони, кийим-кечак дўкони ва албатта болалар майдончаси таклиф этилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...