Загрузка
Загрузка
Метрога салом беринг. Пойтахт метросида кафтни сканерлаш орқали янги тўлов усули ишга туширилди
Жамият

Метрога салом беринг. Пойтахт метросида кафтни сканерлаш орқали янги тўлов усули ишга туширилди

81
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Тошкент метроси янги тўлов усулини жорий этиш орқали келажакка яна бир қадам ташлади. Энди метрога тушиш учун чиптага навбатда туриш, картани қидириш учун чўнтакни ковлаш ёки илованинг юкланишилини кутиш шарт эмас, шунчаки салом беришнинг ўзи кифоя. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда

Пойтахт метросида ишга туширилган Palm ID лойиҳаси метрода кафтни сканерлаш йўли билан шахсни аниқлаш орқали тўловни амалга ошириш имкониятини беради. Инновацион ечим Uzinfocom ва АТТО томонидан биргаликда ишлаб чиқилган.

Тўловни амалга ошириш учун кафтни сканер устига қўйиш керак, фойдаланувчи аниқлангандан сўнг тизим автоматик равишда саёҳат учун пулни ечиб олади. Таъкидлаш лозимки, бундай ноодатий усулда тўлов қилиш айни пайтда синов режимида амалга оширилмоқда. Биометрик маълумотларни ўқийдиган қурилмалар ҳозиргача фақат "Халқлар дўстлиги" бекатида ўрнатилган.

Янги хизматдан фойдаланиш учун бир марталик рўйхатдан ўтиш ва дастур орқали шахсий маълумотларни киритиш керак. Буни метро бекатининг ўзида қилиш мумкин. Жараён жуда оддий ва бир неча дақиқа давом этади. Шу билан бирга, фойдаланувчилар шахсий маълумотлар ва маблағларнинг хавфсизлиги ҳақида хотиржам бўлишлари мумкин: Uzinfocom берган маълумотларга кўра, хавфсизлик биометрик тизимнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.

Эслатиб ўтамизки, сентябрь ойида Тошкент метросида юз бўйича тўлаш - Face ID тизими синовдан ўтказила бошланди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+