Загрузка
Загрузка
Метрополитеннинг ҳалқа йўли  туташди. Лекин ушбу линиядан  бошқасига  ўтиш пуллик   экан
Жамият

Метрополитеннинг ҳалқа йўли туташди. Лекин ушбу линиядан бошқасига ўтиш пуллик экан

84
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун узоқ кутилган воқеа юз берди: ҳалқа линиясини Чилонзор йўналиши билан боғлайдиган иккита ҳалқа метро бекати – “Турон” ва “Қипчоқ” ишга туширилди. Йўловчилар учун ёқимсиз хабар шуки, линиялар ўртасида ўтиш пуллик экан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, “Қипчоқ” ҳалқа линиясининг сўнгги бекати Чилонзор линиясидаги “Чинор” бекатига ўтиш йўли билан боғланган. Бугун Чилонзор линиясига биринчи бўлиб ўтишга уринган йўловчилар бу пуллик эканлигини айтишди. Ушбу кутилмаган қарор уларни ҳайрон қолдирган, зеро, бундан олдин метродаги барча ўтиш жойлари бепул эди.

Метропроитен матбуот-хизмати ўтиш пуллик эканлигини тасдиқлаган. Бир линиядан иккинчисига ўтиш учун битта бекатнинг вестибюлидан чиқиб, бошқа бекатнинг вестибюлига қайта кириш керак. Ва бу вақтинчалик ечим эмас, бу ҳар доим ҳам шундай бўларкан.

Ҳазилкаш фуқаролар янгиликка муносабат билдириб, “Қипчоқ” бекатидан “Чинор” бекатига бепул ўтиш схемасини чизишган. Бироқ, бунинг учун ҳалқа линияси орқали “Технопарк” бекатигача бориш ва “Ўзбекистон” линиясининг “Дўстлик” бекатига ўтиш, сўнгра “Алишер Навоий” бекатидан Чилонзорнинг “Пахтакор”ига ўтиш ва у орқали “Чинор” бекатигача бориш керак бўлади. Бу бир соатдан кўпроқ вақтни олади.

Яхши хабар шундаки, метро бекатлари сони 50 тага, ўтиш жойлари сони эса бештага етган.

Эслатиб ўтамизки, яқинда "Турон" ва "Қипчоқ" метро бекатлари очилиши билан бир қаторда метропролитен ҳам янги вагонлар олгани ҳақида хабар берилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...