Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мажбурий ижро бюроси ходимларига тўланадиган мукофот миқдори қонунчиликда қатъий белгилаб қўйилган, деди МИБ марказий аппарати бўлим катта инспектори Ҳокимжон Икромов. У Batafsil.uz мухбирига тармоқда пайдо бўлган маълумотларга изоҳ бериб, ижрочилар йиғган пулларнинг 10 фоизини мукофот сифатида олишларини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ходимларни моддий рағбатлантириш йиғилган ижро йиғими умумий суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Бу Бош прокурор томонидан 2025 йил 14 майда тасдиқланган низомдан келиб чиқади. Бунда моддий рағбатлантириш миқдори энг кам иш ҳақининг тўрт баравари билан чекланади. Яъни ундирилган сумма қанча бўлишидан қатъи назар, ижрочига бир ойда 4,62 миллион сўмдан ортиқ ҳақ тўланмайди.
Шунингдек, алимент, соғлиққа етказилган зарарни қоплаш, боқувчисининг вафоти ва бюджет ташкилотлари билан боғлиқ ишлар бўйича ижро йиғимлари ундирилмайди. Шунингдек, агар қарздор мажбуриятларни ихтиёрий равишда белгиланган муддатда тўлаган бўлса, йиғим ушлаб қолинмайди.
Вазирликнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлардаги 10 фоизли бонуслар ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва рағбатлантириш тизими ходимларнинг меҳнатини адолатли рағбатлантиришга қаратилган.

Изоҳлар мавжуд емас