Загрузка
Загрузка
Мигрантлар учун янги бозор. Канада 5 минг нафар ўзбекистонликни ишга жалб қилишни режалаштирмоқда
Жамият

Мигрантлар учун янги бозор. Канада 5 минг нафар ўзбекистонликни ишга жалб қилишни режалаштирмоқда

58
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Канадалик иш берувчилар қурилиш ва техник соҳаларда, шунингдек хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаш учун беш минг нафар ўзбекистонликни жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар беради.

Иш жойига қараб, ўзбекистонликларга соатига 12,5 дан 30 долларгача пул тўлашга ваъда берилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қурилиш соҳасида бўш иш ўринлари рўйхатини эълон қилган. Канадага дурадгорлар, пайвандчилар, электриклар, сантехниклар, бетончилар, шишачилар, том ёпувчилар, полни ётқизиш бўйича ёрдамчилар керак.

Чет элда ишлашни истаганлар 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши керак. Шунингдек, улар чет тилларидан бирини – инглиз, француз ёки испан тилларини билишлари, мутахассислик бўйича гувоҳнома, сертификат ёки касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлишлари керак.

Талабларга жавоб бермайдиган номзодлар кўриб чиқилмайди. Ҳар-бир номзод тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан текширилади. Суҳбат чет тилида ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, ҳар йили ўзбекистонликларнинг хорижда қонуний иш топиш имкониятлари ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йили 38 мингдан зиёд ўзбекистонлик хорижий давлатларда иш топишга муваффақ бўлган. Хусусан, юртдошларимиз биринчи марта Буюк Британия ва Германияга ташкилий равишда ишга юборилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+