Загрузка
Загрузка
Мирзиёев - Божхонанинг энг қуйи қисмидан бошлаб бошқарув ходимларигача бутун вертикалини ўзгартириш керак
Жамият

Мирзиёев - Божхонанинг энг қуйи қисмидан бошлаб бошқарув ходимларигача бутун вертикалини ўзгартириш керак

489
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев яқинда бўлиб ўтган йиғилада оддий шароит - сув ва электр энергияси мавжуд бўлмаган, уларга олиб борувчи йўллар аянчли аҳволда бўлган Ўзбекистондаги божхона постларининг ҳолатини танқид қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Божхонанинг энг қуйи қисмидан бошлаб бошқарув ходимларигача бутун вертикали ўзгариши керак. Вилоятлар ҳокимлари бир нарсани аниқ тушунишлари керак. Божхона постлари давлатимизнинг ўзига хос қиёфасидир. Мамлакат тўғрисидаги илк таассуротлари айнан божхонада шаклланади. Шунинг учун божхона постларини обод қилиш биргина божхона органларининг иши эмас, бу ҳақда балки маҳаллий ҳокимликлар ҳам ўйлашлари керак", - дея таъкидлаган президент.

Унинг сўзларига кўра, божхона постларининг ҳолатига кўра ҳокимлар фаолиятига умумий баҳо берилади. Бундан ташқари, божхона постларига замонавий йўллар ётқизилиб, дарахт ва гуллар экилиши, аҳоли учун барча қулайликлар яратилиши лозим.

"Ҳокимлар божхона постларидаги ишларнинг ҳақиқий ҳолатини биладими? Қайси хоким зарур шарт-шароитларни яратмоқда? Афсуски, бу саволларга жавоб йўқ. Масалан, Қорақалпоғистонда “Даут-ота” ва “Хўжайли", Наманганда – “Косонсой”, “Поп” ва “Учқўрғон”, Самарқандда – “Жартепа”, Сурхондарё - "Айритом", Хоразмда – “Шовот” ва “Дўстлик” постларида элементар шароит - сув ва электр токи йўқ. Ахир вилоят раҳбари ҳамма нарсага эътибор бериши керак", - деди Мирзиёев.

Президентнинг қўшимча қилишича, бизнинг экспорт ва импорт ҳамкорларимиз ушбу постлар орқали келади. Постларда сув ва электр қуввати бўлмаса, оғир юк машиналарининг ҳайдовчилари Ўзбекистон ҳақида қандай таассурот ҳосил қилади? Тошкент вилоятидаги “Бекобод”, “Нажимов” ва “Ғишткуприк” божхона постларида ҳам худди шундай ҳолат юзага келган. Ушбу постларга олиб борадиган йўлларни иложи борича тезроқ таъмирлаш керак.

"Ёки Андижонда ҳар куни 2 мингдан ортиқ одам ўтадиган “Маданият” постини олайлик, у ерда иш оддий контейнерларда ташкил этилган. Зарур шарт-шароитларнинг йўқлиги фуқароларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлади. Фарғонада олтита, Сирдарёда учта, Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида иккита, Наманганда битта ана шундай постлар мавжуд. Бугунги воқелик божхона тизимини янада ривожлантириш бўйича тезкор чоралар кўришни талаб қилади ва божхона органларининг меъёрда ишлаши учун масъул бўлган ҳар бир киши бу масалага онгли равишда, унинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ёндашиши керак", - деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамизки, мамлакатда 53та божхона пости фаолият юритмоқда, улардан 22 тасида инфратузилма билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Қолаверса, 22та муаммоли пост орқали юк ва одамларнинг 90 фоизи чегарани кесиб ўтади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+