Загрузка
Загрузка
Мирзиёев давлат идоралари томонидан  хусусийлаштириш натижаларини  қайта кўриб чиқишни таъқиқлаш лозимлиги  хусусида гапирди
Жамият

Мирзиёев давлат идоралари томонидан хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни таъқиқлаш лозимлиги хусусида гапирди

1351
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Мирзиёев қонунчилик даражасида давлат идоралари томонидан хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни таъқиқлаш лозимлиги хусусида гапирди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

“Хусусий мулк қонун ва суднинг кафолатли ҳимоясида бўлиши зарур. Сўнгги бир ярим йил ичида судлар томонидан ҳокимларнинг ер ажратиш, бино-иншоотларни бузиш ва хусусийлаштиришга оид 1 минг 730та қарори бекор қилинган. Суд орқали ер муносабатлари билан боғлиқ мингта, уй-жой бузилишига доир 51та, хусусийлаштиришга оид 62та ҳолатда хусусийлаштирига оид фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган”, - дея хабар бермоқда Президентнинг матбуот-хизмати

Йиғилишда хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни бекор қилиш, умуман, давлат идораларининг бундай ташаббус билан чиқишига йўл қўймаслик ва бу қонунда мустаҳкамланиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.

«Ерга бўлган ҳуқуқлар кафолати кучайтирилиб, мулкий ҳуқуқларни бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилишини қатъий белгилаш зарур»,- деди президент.

Вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари, барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида ушбу талабларга қатъий амал қилинишини таъминлаши шартлиги қайд этилган.

«Бир нарсани билинглар – сармоя киритаётган инвестор биринчи навбатда ўз ҳуқуқлари суд орқали кафолатли ҳимоя қилинишига эътибор беради. Ҳамма раҳбарлар қулоғига қуйиб олсин: суд фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, судьянинг фаолиятига тўсқинлик қилгани ва адолатсиз қарор чиқаришга мажбурлагани учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...