Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Айни кунларда жадаллик билан турар жой бинолари қурилмоқда. Янги бинолар том маънода эскиларнинг ўртасига тиқилиб бормоқда. Batafsil.uz. мухбири Тошкентда шаҳарсозлик соҳасида нима бўлаётганини изоҳлаб беришни сўраб, Архитекторлар иттифоқи аъзоси Евгений Банокинга мурожаат қилди.
“Бунинг натижасида автомобили бўлган ҳар-бир шахс қатор муаммоларга дуч келади. Шахсан мен хар куни уйга қайтгаётганимда, бугун машинамни қўйишга жой бўларканми, деб ўйланиб қоламан. Яъни, бугунги кунда транспорт саноатининг ривожланиб бораётгани ҳисобга олинмаяпти. Эҳтимол бунга шаҳар ҳокимлиги айбдордир. Чунки улар бундай лойиҳаларни ўтказиб юбормаслиги керак. Масалан, АҚШда аввал авттураргоҳ қурилади, кейин эса турар жой. Бизда эса бундай эмас”, - деди у.
Яна бир катта муаммо шундан иборатки, қурилиш туфайли чанг булутлари юзага келмоқда. Қолаверса, амалдаги қурилишлар қачонлардир архитектура нуқтаи назарида қизиқ бўлган мавзеларни кўримсиз манзарага айлантирмоқда. Банокиннинг фикрича, бу нормал жараён бўлиб, барчасига молиявий масалалар сабабдир. Зеро, бу учун керакли маблағ ажратилмаяпти.
“Одатда бизда махсус ободонлаштириш, ландшафт архитектураси лойиҳалаштирилмайди. Ажойиб дизайнерлар, тегишли мутахассислар мавжуд бўлсада, бунга эътибор берилмаяпти”,- дея таъкидлади у.
Яна бир долзарб муаммо бор. Совет даврида лойиҳалаш жараёнида ариқлар қурилган. Улар барча жойда бўлиб, сув оқиб турарди. Ҳозир эса бу йўқ. Қуруқ бетон ариқлар мавжуд бўлсада, улар сувдан эмас, балким чиқиндиларга тўла. Наҳотки гуллаб яшнаётган Ўзбекистон учун тарихий тажриба керак бўлмаса?
“Бу ҳам мухим муҳим масала бўлиб, шаҳарсозликда албатта инобатга олиниши керак. Шаҳар аввалом бор, сувни олиб чиқадиган тарновлар билан таъминланиши керак. Ахир айрим жойларда ёғингарчиликдан сўнг дарёлар пайдо бўлмоқда”, -деди суҳбатдошимиз.
Тошкентликларни яна бир савол қизиқтириб келмоқда, - “Туманларда оддий уйлар, марказда осмонўпар бинолар барпо қилинмоқда, -бундан архитектура эстетикасининг мазмуни нимада? Тўғри, баланд бинолар кўпроқ одамни сиғдириш учун қурилади. Лекин бу ғоя Тошкентга қай даражада тўғри келаркан?
“Шахсан менга осмонўпар бинолар ёқмайди. Тошкент –жуда шинам шаҳар. Мен дунёнинг яримини айланиб келганман. Барча маъноларда Тошкент каби яхши шаҳарни кўрмаганман. Бизда одам қанча камбағал бўлса, шунча кўнгли очиқ бўлади. Мен ўзим қишлоқда ўсганман. Ўзбек қўшниларимиз доимо озиқ-овқат беришарди, лекин умуман пул олмшмаган. Менда кўчиб кетиш имкони бўлган. Бироқ, бу имкониятдан фойдаланмаганман. Тошкент чет элликлар учун ҳам қадрли. Тель-Авивда ҳар йили 26 апрель куни даҳшатли зилзила эсга олиниб, бу кун “Тошкент куни” деб номланади.
Шундай бўлсада, унинг айтишича, мамлакатда кучли лойиҳа мактаби сақланиб қолган.
“Зилзила давридан бошлаб бизга миннатдор ленинградликлар, белоруслар, украиналиклар катта ёрдам беришган. Улар томонидан қурилган мавзелар мавжуд. Айни пайтда уларнинг шогирдлари ишламоқда”, -деди у.
Изоҳлар мавжуд емас