Мутахассислар: Ўзбекистонликлар Қирғизистон, Тожикистон ва Россия фуқароларидан кўра бахтлироқ яшамоқда
Жамият

Мутахассислар: Ўзбекистонликлар Қирғизистон, Тожикистон ва Россия фуқароларидан кўра бахтлироқ яшамоқда

21
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Оксфорд университети ҳузуридаги фаровонлик тадқиқотлари маркази ва Геллап институти глобал бахтнинг янгиланган рейтингини эълон қилган. Мамлакатимиз унда 53-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонликлар Қирғизистон, Тожикистон ва Россия фуқароларига қараганда бахтлироқ ҳаёт кечирмоқда. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Тадқиқот иккита асосий кўрсаткични назарда тутган. Биринчиси, респондентлар ўз турмуш даражасини 0 дан 10 гача бўлган шкала бўйича баҳолайдиган мамлакатлар аҳолиси ўртасида сўров ўтказишга асосланган. Ўзбекистонда ўртача кўрсаткич 6,2 баллни ташкил этмоқда.

Иккинчи рўйхат хайрия, қонунга итоаткорлик, бегоналарга ёрдам бериш, ижобий ва салбий ҳис-туйғуларга муносабат билдириш ҳақидаги жавоблар асосида шакллантирилади.

Рўйхатдан жами 147 та мамлакат ўрин олган. Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 6 поғона пастлаган. Қозоғистон 43, Россия 66, Қирғизистон 75, Тожикистон 90 ўринни эгалланан.
Саккиз йилдан бери биз мазкур рейтингда пешқадам бўлиб қолмоқдамиз.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...