Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилояти Хатирчи туманидаги дўконда икки дона қалампир учун 20 минг сўмлик чек ўрнига техник хатолик туфайли 2 миллиард сўмлик чек берилган. Натижада тадбиркор катта миқдордаги ортиқча солиқ қарзига дуч келди.
Адлия вазирлиги маълумотига кўра, бошида тадбиркор чекни бекор қилишни сўраб солиқ бошқармасига мурожаат қилган, аммо бошқарма маълумотларни ўзгартириб бўлмаслигини билдириб, муаммони ҳал этмаган.
Шундан сўнг Хатирчи туман адлия бўлими Навоий вилояти солиқ бошқармасининг ҳаракатлари қонунига хилоф эканини судда даъво қилган.
Навоий туманлараро маъмурий суди тадбиркорнинг даъвосини қаноатлантириб, солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг ҳаракатини қонунига хилоф деб топди ва ишни тадбиркор фойдасига ҳал қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин UzPost миллий почта оператори шов-шувли солиқ можароси марказига тушиб қолганди. Фискал органлар компаниядан 26 миллиард сўм тўлашни талаб қилишган. "Почта триллери" ўтган йилдан бери давом этмоқда, у бир нечта апелляция ва шикоят дуэлларини бошдан кечирган эди.

Изоҳлар мавжуд емас