Загрузка
Загрузка
Наврўз 2024. Нега баҳор байрамидан олдин ҳаво совийди ва  нима учун сумалак  юзаси ялтироқ бўлиши  керак?
Жамият

Наврўз 2024. Нега баҳор байрамидан олдин ҳаво совийди ва нима учун сумалак юзаси ялтироқ бўлиши керак?

67
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Баҳор байрами Наврўз бизга асрлар оша келган ва афсоналар билан тўлиб тошган. Сумалак келиб чиқишининг тахминий сабаблари нимада, байрамона дастурхон қандай бўлиши керак ва нима учун пиёладаги тошлар "бахт келтириши" хусусида мухбиримиз ҳикоя қилмоқда.

Шимолий ярим шарда астрономик тақвим - баҳорий эмас, балки ҳақиқий табиий баҳор кириб борган. Баҳорги тенгкунликда ер жаҳон астрономик тенглиги даврига киради ва бизга "Янги кун", Наврўз, баҳор ва янгиланиш байрами ташриф буюради, бу ўсиш ва фаровонликнинг бошланишини англатади.

Байрам арафасида ҳар доим, қисқа бўлса ҳам, лекин совуқ кунлар ҳукм суради. Ушбу кўп асрлик табиий ҳодисанинг халқона номи бор – "ожиз кампир кунлари” дейилади. Аммо айни кунларда совуқ об-ҳаво узоқларга кетиб қолганга ўхшайди ва яқин орада ёмғирли бўлса ҳам, илиқ кунларни қарши оламиз.

B52I4686-0-0-0-0-1658837280.jpg

Тарих ва анъаналар

Наврўз Хуросонда, қадимги Эрон ҳудудида зардуштийлик ҳукм сурганида пайдо бўлган. Қадимги эронликлар қуёшга сиғинишган ва уни ҳаёт ва ер юзидаги барча неъматлар манбаи деб ҳисоблашган.

Қадимги байрам асрлар оша кўплаб яхши анъаналарни олиб келган. Хусусан, уйда ва кўчада ҳашар ташкил қилиш, қарзларни тўлаш, хафагарчиликларни унутиш ва душманларни кечириш лозимлиги одатга айланган. Ҳар доим уйни тозалаш ва қўшниларга нисбатан кина сақламаслик фойдадан   холи бўлмасада, бу ҳақда эслатиш эзгулик аломатидир.

Наврўз-оила, дўстлар ва қўшнилар байрами саналади. Байрамнинг биринчи ва кейинги ўн уч кунида одамлар бир-бирларига меҳмон бўлишади, кекса қўшнилар ва қариндошларига ташриф буюришади, ота-оналар ва устозларнинг дуоларини олишади, сайл ва спорт мусобақаларини ташкил қилишади, дарахт экишади. Деҳқон бу даврда дала ишларини бошлайди.

navruz.jpg

Одам Наврўзни қандай нишонласа, кейинги йил ҳам шундай ўтади. Байрамнинг асосий ва қадимий афсонасида айтилишича, шу кунларда фаришталар ерга тушиб, одамларга яхшилик ва фаровонлик келтираркан. Аммо улар фақат тинчлик ва тотувлик ҳукм сурадиган уйларга киришади. Шунинг учун уйга биринчи бўлиб яхши хабар ва омад келтирадиган кўнгли тоза ва ҳалол одам ташриф буюриши муҳим эмиш.

Сумалак ҳақидаги афсоналар

Наврўз учун анъанавий маросим таоми сумалак узоқ ўтмишдан келган. Унинг пайдо бўлиши ҳақидаги афсоналар ҳали ҳам халқ орасида айтиб келинмоқда. Бугунги кун одамлари витамин етишмаслигидан сумалак билан "даволанса", қадимги даврларда сумалак бутун оилаларни ва ҳатто қўшинларни очликдан қутқарган экан...

  • Сеҳрли афсона. Оила пулсиз қолган ва болалар очликдан ўлаверган. Ота-оналар фақат бир оз буғдой топиб, уни қозонда пиширишни бошлашган. Аммо улар кучсизликдан ухлаб қолишган ва уйғонганларида ўттизта пари айланиб, қозонни ковлаётганини кўришган. Ширин бўтқа оилани очликдан қутқарган, уларга куч ва ҳаёт қувончини қайтарган. Самовий фаришталар шарафига таомни "си малак" –"ўттиз пари"деб аташган.

  • Фаришталар ҳақидаги афсона. Камбағал аёлнинг уйида бир парча нон ҳам қолмаган ва болалар очликдан йиғлаверишган. Аёлнинг юраги болаларнинг кўз ёшларидан сиқилиб, улар билан бирга йиғлаб турган. Болаларни ухлашга ётқизгандан сўнг, у умидсизликка тушиб, қозонни сув билан   тўлдириб, унга дарё тошлари ва дала ўтларини солган, уларни жуда узоқ вақт пиширган ва "Азизларим ухланг, тез орада қорнингизни тўйдираман", дея пичирлайверган. Аёл ухлаб қолган ва эрталаб қозонда мураббога ўхшаш таом пайдо бўлганини кўрган. болалар ғайриоддий овқатни мазза қилиб истеъмол қилишган, бу уларга куч берган. Она болаларни очликдан қутқарганидан хурсанд бўлиб, таомни "сумалак", яъни "фаришталар суви" деб атаган. Эҳтимол, фаришта учиб ўтиб, қанотини силкитган ва сувдан, тошлардан ва ўтлардан ҳақиқий мўжиза яратгандир...

  • Ҳарбийлар афсонаси. Бир куни Амударё соҳилидаги қалъа-шаҳар Шарқдан кўчманчилар томонидан қамал қилинган. Барча озиқ-овқат заҳираси якунига етган ва оқсоқоллар нам тортган ҳамда униб чиққан буғдойнинг охирги қопларини олишни буюришган. Шаҳар ҳимоячилари кўринишдан ёқимсиз қайнатмани татиб кўришган ва ақл бовар қилмайдиган кучни ҳис қилишган. Натижада улар душман ҳужумларини қайтаришган, уни орқага чекинишга мажбур қилишган ва ер юзида тинчлик ўрнатилган.

  • Деҳқонлар афсонаси. Ўрта Осиё ҳудудида биринчилардан бўлиб деҳқонлар ўрнашиб олишган. Совуқ қишлардан бирида барча озиқ-овқат захиралари тугаб қолган. Қишдан омон қолган одамлар эрта баҳорда униб чиққан буғдой доналарини йиғиб, қайнатишган. Оқибатда бу таом одамларни очликдан қутқарган, янги ҳаёт учун куч бахш этган.

  • Тасодифий версия. Буғдой экишга тайёргарлик кўраётган деҳқон донни намлаб қўйган. Аммо улар ўсиб чиққач, об-ҳаво бирдан бузилган ва у хотинига улардан бўтқа пиширишни буюрган. Узоқ пиширишдан кейин олинган таом деҳқонга жуда ёққан. Ўшандан бери ҳар йили сумалак пиширилади.

Айтилишича, сумалак туфайли буғдой ўтида яширинган баҳор ва тикнланаётган ҳаёт энергияси одамга ўтади ва у узоқ қишдан кейин "уйғонади".

post-1710930750.jpg

Агарда кимнингдир сумалак солинган пиёласида тошларга топилса, унинг эгаси бутун умри давомида бахтли ва омадли бўлади.

Сумалак тайёрлаш-бу фақат қизлар ва аёллар иштирок этадиган маросим. Улар кун бўйи униб чиққан буғдой шарбати, ун ва ўсимлик мойидан   тамо тайёрлайдилар. Катта қозон атрофида қўшиқлар ва ҳикоялар янграйди ва ҳар сумалакни ковлаган ҳар бир аёлнинг барча орзулари албатта амалга ошади.

Пишириш якунида қозон юзасидаги нақшни ўрганиш алоҳида удумдир. Кўпинча бу қанотларини ёйган сеҳрли қушдир. Яхши сумалак ялтираб туради ва униб чиққан буғдой таркибидаги сахароза, мальтоза ва лактоза туфайли таом ширин бўлади.

post-1647842259.jpg

Аёллар билан бир вақтда эркаклар ҳам анъанавий равишда ўсиб чиққан буғдой шарбатидан гўштли таом – ҳалим пиширишади. Тонг саҳарда   сумалак ва ҳалим қариндошлар ва дўстлар, шунингдек уни тайёрлашда иштирок этганларнинг барчасига тарқатилади.

Байрам дастурхони

Наврўз дастурхонини қайта туғилиш ва янги ҳаётнинг рамзи бўлган таомлар безатиши керак, хусусан, униб чиққан буғдой доналари ва қайнатилган тухум бўлиши шарт. Палов, шўрва, қайнатилган қўй гўшти ва яшил сомса ҳам албатта тортилади. Турли хил таомлар ва ширинликлар қанча кўп бўлса, келгуси йил шунчалик муваффақиятли ва самарали бўлади.

DSC_9505-0-0-0-0-1658837235.jpg

Азиз ватандошлар ва Наврўзни нишонлаётган ер юзидаги барча одамлар, янгиланиш байрами муборак бўлсин! Соғлом, бахтли ва кучга тўла бўлинг! Сумалак солинган пиёлангизда албатта, тумор тошлари бўлсин. Ўшанда уйингизга Наврўз байрами билан бирга фаровонлик ва бойлик келади!


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+