Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтда дарахтларни ноқонуний кесишга қарши курашиш борасида конструктив ечимни таклиф қилди, бу қарор имкон қадар тезроқ амалга ошиши керак. Бу ҳақида жамоат арбоби ва журналист Абу- Али Ниёзматов айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, куни-кеча Тошкентнинг қоқ марказида, Бош почта идораси рўпарасида кўп йиллик чинорнинг кесиб ташланиши билан боғлиқ нохуш ҳодиса юз берган.
"Дарахтнинг бир қисми қуриб қолган. Мирзо-Улуғбек тумани ободонлаштириш бошқармаси вакиллари ушбу имкониятдан фойдаланиб, диаметри дарахт танасига тенг бўлган соғлом новдаларни ҳам кесиб ташлашган. Натижада чиройли дарахт йўл чироғининг устунига ўхшаб қолди. Менга шу ҳудуд аҳолисидан қўнғироқ келиб тушгач, дарҳол у ерга етиб бордим», - деди Ниёзматов.
Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, у ерга етиб борганида, дарахтга қай даражага зарар етказилганини кўриб дарҳол Уят.уз гуруҳидаги жонли эфир орқали жамоатчиликни бу ҳақида хабардор қилган.
"Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу хабарга зудлик билан гуруҳда жавоб берди. Шаҳар маъмурияти раҳбари воқеа жойига етиб келди ва олиб борилган музокаралардан сўнг рухсат этилган дарахтларнинг кесилишига ягона жамоатчилик комиссияси таркибида бўлган тегишли идоралар, соҳа мутахассислари ва жамоатчиликни жалб этишни таклиф қилди", - дея тушунтирди Ниёзматов.
Ортиқхўжаевнинг таъкидлашича, дарахтларни кесиш борасида кўплаб миш-мишлар айланиб юриб, натижада ободонлаштириш хизмати фаолияти ҳақида нотўғри таассурот шаклланмоқда.
"Ортиқхўжаевнинг сўзларига кўра, бундай миш-мишларни истисно қилиш учун ҳар бир дарахтни кесишдан олдин камида беш кишидан иборат жамоат комиссиясининг розилигини олиш керак. Ҳоким шундай комиссия тузишни сўради. Қолаверса, ҳокимнинг топшириғига кўра, Тошшаҳарэкология ва ободонлаштириш бошқармаси раҳбарияти дарахтни кесишдан олдин мен билан боғланишлари керак. Шундан сўнг мен жамоат комиссияси аъзолари билан бирга келиб, ўз фикримизни билдирамиз. Акс ҳолда бундай кесиш ноқонуний деб ҳисобланади ", - деди Ниёзматов.
Жамаот арбоби Тошкент шаҳар маъмурияти раҳбарининг бундай қарорини маъқуллашини айтди. Чунки “бу соҳада фуқаролик назоратини самарали амалга ошириш имконини беради".
"Бундай комиссия тузилгандан кейин шаҳар маъмуриятининг тегишли бўлимлари бизни ўз вақтида хабардор қилади, деб умид билдираман. Маҳаллий мебель саноати эҳтиёжлари учун дарахтларни ноқонуний кесиш муаммоси жуда долзарб бўлиб турибди. Бу ҳолат Ўзбекистонни обрўсига путур етказмоқда, фуқароларнинг ҳокимият идораларига ишончсизлигини келтириб чиқармоқда, атроф-муҳитга ва шаҳар қиёфасига тузатиб бўлмайдиган даражада зарар етказмоқда ", - дея хулоса қилди Ниёзматов.
Таъкидлаш жоизки, Batafsil.uz маълумотларига кўра, Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси инспекцияси томонидан кўп йиллик чинор дарахтларини ноқонуний равишда кесганлиги учун Мирзо-Улуғбек тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига нисбатан баённома тузилган.
Изоҳлар мавжуд емас