Загрузка
Загрузка
Ниёзматов: Ўзбекистонда непотизм,  яъни илтимосли қўнғироқларни  қонунчилик аҳамиятидан устун қўйиш ниҳоятда  ривожланган
Жамият

Ниёзматов: Ўзбекистонда непотизм, яъни илтимосли қўнғироқларни қонунчилик аҳамиятидан устун қўйиш ниҳоятда ривожланган

1803
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Маҳаллий ижро ҳокимияти ҳомийлигида ишлайдиган, виждонсиз қурувчилар ва дарахт кесувчилар сингари ҳеч ким Ўзбекистоннинг сармоявий жозибадорлигини бу қадар бузмайди. Бу ҳақида таниқли жамоат арбоби ва журналист Абу Али Ниёзматов айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу тоифадаги одамлар мамлакат қонунларини барча фуқароларнинг кўз олдида бузишади ва буни яширишнинг иложи йўқ.

"Аминманки, бошқа коррупцион ҳаракатлар мансабдорларнинг хизмат хоналарида ими-жимида юз беради. Бундай қонунбузулишлар оддий фуқароларга маълум эмас. Ҳолбуки, маҳаллаларда, болалар ва спорт майдончалари, яшил ҳудудлардаги қурилишлар, шаҳарлардаги мебел саноатининг эҳтиёжлари учун дарахтларни кесиш кундек аён бўлмоқда. Бундай ҳолатлар ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида, шу қаторда хорижда кенг муҳокама қилинмоқда, уларни ҳамма кузатиб бормоқда ”, - деди Ниёзматов.

Қолаверса, унинг таъкидлашича, мораторийга қарамай, Ўзбекистон пойтахти ва умуман республикада ноёб дарахтларни кесиш давом этмоқда. Хусусан, бундай хабарлар мамлакатнинг табиий бойлигини асраш, шунингдек амалдаги қонунчиликнинг бузилишларини кузатиб бориш мақсадида махсус ташкил этилган Уят.уз Фэйсбук- гуруҳига тез-тез келиб тушмоқда.

"Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилганидек, ҳокимликлар томонидан ер участкалари болалар ва спорт майдончалари, Тошкент шаҳри ва бошқа шаҳарлардаги яшил ҳудудлар ўрнида ажратилмоқда. Қурувчилар эскирган уйлар аҳолисига компенсация тўламаслик учун бу участкаларни олишга ҳаракат қилишмоқда. Шу билан бирга, уйлар ичидаги коммуникацияларга ҳам уланиш ниҳоятда қулай саналади", - дея таъкидлади Ниёзматов.

Унинг сўзларига кўра, юқорида санаб ўтилган объектларни қуришда мамлакат қонунчилиги аниқ бузилгани ва аҳолининг норзилига қарамай, бундай қурилишни тўхтатиш жуда мураккаб вазифа.

"Аҳоли назорат ва тартибот, ижро этувчи ҳокимият идораларига мурожаат қилишмоқда, Бир қарашда, улар аҳолининг вазиятига тушунишади ва мойиллик қилишади. Кейин эса кутилмаганда 180 даражага юз ўгиришади. Гап шундаки, Ўзбекистонда непотизм, яъни илтимосли телефон кўнғироғини амалдаги қонунчилик аҳамиятидан устун қўйиш ниҳоятда ривожланган”, - дея таъкидлади жамоат арбоби.

Ниёзматовнинг таъкидлашича, натижада, биз конунчиликни бажариш соҳасида анархия, яъни "осонгина қорани оқ ва оқни қора деб аташ мумкин" бўлган вазиятга гувоҳ бўляпмиз.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда Ўзбекистон учун чет эл инвестициялари оқими муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу учун қулай инвестиция муҳити ҳаётий заруратдир.

"Бироқ, бундай вазиятда қандай қилиб қулай инвестиция муҳити ҳақида сўз юритиш мумкин? Бурнидан нарини кўра олмайдиган амалдорлар наҳотки ҳозирги шароитда мамлакатга хорижий инвестициялар ўзидан-ўзи оқиб келишига ишонишса? Улар хорижий сармоядорлар кўзи ожиз, ҳақиқий ҳолатни кўра олмаяпти, деб ўйлашадими?”, - дея савол бермоқда жамоат арбоби.

“Инвесторлар давлатда қонунлар зўр ишлаётгани, жойлардаги мансабдор шахслар қонунларни сўзсиз бажараётганини кўришмаса, ҳеч қандай йирик хорижий инвестициялар ҳақида, шунга мувофиқ олдинга қараб ривожланиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади”, - деб фикрини якунлади суҳбатдошимиз.

Ниязматов яна бир бор таъкидладики, хорижий инвестициялар давлатимиз учун ҳаётий зарурият бўлиб, республиканинг ўзи “чет эл сармоялари, уларга ҳамроҳлик қилувчи технологиялар ва “ноу-хау”сиз меъёрда ривожлана олмайди”.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...