Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Ўзбекистоннинг бир қатор аэропортларида бир вақтнинг ўзида бир нечта авиарейслар йўналишни ўзгартириб, муқобил аэродромларга кетишга мажбур бўлди.
Маълумотларга кўра, қайта йўналтиришлар турли авиакомпанияларнинг ҳам ички, ҳам халқаро рейсларига таъсир кўрсатган.
Самарқандга йўналтирилган рейслар
HY18 (Нукус - Тошкент) ва HY58 (Урганч - Тошкент), Uzbekistan Airways;
HY9834 (Краснодар - Наманган), Uzbekistan Airways;
C6306 (Истанбул - Тошкент) ва C63032 (Мадина - Тошкент), Centrum Air;
7Q3302 (Жидда - Тошкент), FlyOne.
Навоийга йўналтирилган рейслар
QNT822 (Сеул - Тошкент), Қанот Шарқ;
HY766 (Олмаота - Тошкент), HY756 (Боку - Тошкент), Uzbekistan Airways;
U62719 (Иркутск - Тошкент), PBD741 (Москва - Тошкент), AFL1870 (Москва - Тошкент);
U62461 ва UT805 (Москва - Тошкент), Ural Airlines.
Бошқа йўналишлар
HY232 (Франкфурт - Тошкент) ва HY9672 (Новгород - Тошкент) - Урганч муқобил аэродроми;
C6092 (Урганч - Тошкент), Centrum Air - рейс учиш аэропортига қайтди;
AHY531 (Боку - Тошкент), Азал - Остонага йўналтирилди;
G9270 (Шаржа - Тошкент), Air Arabia; FZ1941 (Дубай - Тошкент), FlyDubai; THY370 (Истанбул - Тошкент), Turkish Airlines - Олмаотага йўналтирилди;
9С4308 ва 7Қ6062 (Жидда - Тошкент), FlyOne - мос равишда Душанбе ва Андижон захира аэродромлари;
HY650 (Қозон - Тошкент) ва HY9628 (Москва - Фарғона), Uzbekistan Airways - Қаршига йўналтирилди;
C63328 (Жидда - Термиз), Centrum Air ҳам Қаршига қўнди.
Йўловчиларга парвозлар ҳолати ва учиш вақти ҳақидаги долзарб маълумотларни авиакомпания вакилларидан ёки аэропортларнинг маълумот хизматларидан олиш тавсия этилади.

Изоҳлар мавжуд емас