Загрузка
Загрузка
Нотўғри танлов. Мутахассис Тошкентда экилган дарахтларнинг аскарияти  нега нобуд бўлаётгани ва пойтахтга аслида қандай навлар тўғри келиши  ҳақида гапириб  берди
Жамият

Нотўғри танлов. Мутахассис Тошкентда экилган дарахтларнинг аскарияти нега нобуд бўлаётгани ва пойтахтга аслида қандай навлар тўғри келиши ҳақида гапириб берди

711
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Дарахтлар ва буталар бўйича мутахассис, академик Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғи дендрологи Атиргул Халмуразаева Тошкентда экилган дарахтларнинг аскарияти нега нобуд бўлаётгани ва пойтахтга аслида қандай навлар тўғри келиши ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тошкент экологиясини қандай қутқариш мумкин, қаерда дарахтлар кесилиб, ўрнига замонавий бинолар қурилмоқда? Пойтахтга кейинчалик бўлса ҳам сояни қайтариш, уни чанг ва тўзонлардан қандай қутқариш мумкин?

Мазкур масала билан мутахассислар бир неча йилдан буён шуғулланмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ҳозирдан бошлаб табиат ҳақида қайғурмасак,   олдинги иқлимий шароитларни яқин 50-100 йилда тиклай оламиз.

“Айни пайтда йўл ёқаси бўйлаб негадир павлония дарахти экилмоқда. Тўғри, бу дарахт тез ўсади, унинг шохалари узун, чиройли гуллайди. Барглари   йирик бўлсада, жазирамада сўлиб қолади. Мабодо ҳаво совуқ бўлса, қарийб томиригача музлаши ва кейинги йилдагина тикланиши мумкин. Бироқ, текис экилган дарахтлар қатори бузилади”, - деди Атиргул Халмуразаева. 

Унинг айтишича, павлониянинг томир тизими ўта мустаҳкам бўлиб, асфальт ва бетон ариқларни кўтара олади.

“Бундан ташқари Лолали дарахт ва   Сариқ терак ҳам экишмоқда. Улар ҳам яхши, лекин бор-йўғи 50-60 йил, нари борса 70-80 йил умр кўради. Бироқ, тезда қуриб, титилиб кетиши ҳеч гап эмас”, -дея маълум қилди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, дарахтларнинг ушбу икки тури чиройли гуллайди ва манзарали ҳисобланади, лекин юмшоқлиги учун тезда зараркунандаларга ем бўлиши мумкин. Ландшафт дизайни нуқтаи назаридан ҳам бундай дарахтларни экиш тавсия қилинмайди.

"Менимча, биргина дарахтлар фойдаси ҳақида эмас, балки уларнинг манзаралилига ҳақида ҳам ўйлаш керак. Мисол учун, биз чинор, эман, каштан, шумтол, заранг,   катальпалар, Ленкоран акацияси, Канада богрянниги, Метосеквоя экишни тавсия қиламиз. Бу манзарали дарахтлар яхши ўсади ва бизнинг иқлим шароитида кўп йиллар давомида шаҳарни безаб туради. Бу дарахтларга дастлабки йилларда махсус парвариш талаб қилинади, ҳафтада 2 марта, чиллада эса - ҳафтада уч марта сув бериш керак, шунингдек, тупроқни ўғитлаш ва ағдариб туриш лозим. Камроқ экиб, шундай парвариш қилиш керакк, 100 фоиз дарахтчалар   ўзини олиб кетсин",- деди у.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Халмуразаева Тошкентда дарахтларни ёппасига кесиб ташлаб қандай даҳшатли оқибатларга олиб бориши ҳақида айтиб берган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+