Загрузка
Загрузка
Оҳангаронда Тоштепа сел–сув омборини ташкил этиш  режалаштирилмоқда
Жамият

Оҳангаронда Тоштепа сел–сув омборини ташкил этиш режалаштирилмоқда

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тоштепа сел–сув омборини Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида   қуриш белгиланган. Лойиҳа ҳудуднинг фермер хўжаликлари учун катта имкониятлар очади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот-хизмати қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Тоштепа сел-ув омборининг бўлажак қурилиш майдончаси ҳудудига ташрифи ҳақида хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур ҳудуддаги суғориш тизимларини яхшилаш ва сув ресурсларини самарали фойдаланиш учун ушбу сув омборни барпо этиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, адирликлардаги ерларни ўзлаштиришда табиатга зарар етказмаслик тамойили асос қилиб олинади.

“Сув омборининг барпо этилиши, биринчи навбатда, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва атрофи ҳудудларидаги фермер ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун зарур бўлган сув билан таъминлайди, натижада юқори ҳосилдорликка эришилади”, -деди Абдураҳмонов.

Лойиҳанинг ишга туширилиши туманда ерларни ўзлаштириш бўйича янги ташаббусларни жорий этиш имконини беради. Хусусан, улар замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларидан фойдаланган ҳолда сабзавот, ўтлар ва резаворлар (қулупнай, малина, смородина) нтиштириш учун ишлатилиши мумкин. Резаворларнинг юқори бозор қиймати ва маҳсулотнинг инсон саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, бу чоралар охир-оқибат аҳолининг иқтисодий фаровонлигини яхшилашга олиб келади.

Таъкидланишича, туманнинг тупроқ ва иқлим шароити ушбу экинларни самарали етиштириш учун қулайдир ва йил давомида ҳосил олишга имкон беради.

Эслатиб ўтамизки, октябрь ойида президент Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2024 йил охиригача ёмғир сувини йиғиш учун сунъий сув ҳавзаларини қуриш бўйича мастер-режа ва дастур ишлаб чиқишни топширган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...