Загрузка
Загрузка
ОИВ инфекциясига чалинганларнинг ҳар ойлик диагностикаси ва дори дармон олишлари қай тарзда кечиши аниқ бўлди
Жамият

ОИВ инфекциясига чалинганларнинг ҳар ойлик диагностикаси ва дори дармон олишлари қай тарзда кечиши аниқ бўлди

2238
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Карантин жорий этилиши вилоятларда яшовчи ОИВ инфекциясини юқтирган кишиларга ҳам таъсир қилмоқда. Уларни даволаш ва мажбурий ҳар ойлик диагностика масаласи қандай ҳал қилиниши маълум бўлди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Антиретровирус терапиясини олаётган беморлар дори-дармонларни олиш ва ташхисдан ўтиш учун ҳар ой ўз ҳудудларидаги ОИТСга қарши курашиш марказига ташриф буюришлари керак. Бироқ, қарантин туфайли вилоят марказларига кириш ёпилганидан сўнг, ҳудудларда яшовчи беморлар, шу жумладан болалар ҳаётий зарур дори-дармонларни ололмайдилар.

Бугун Тошкентда бўлиб ўтган брифингда бундай вазиятда ОИВга чалинганлар қандай иш тутиши кераклиги ҳақидаги савол берилди.

Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси раҳбари Нурмат Отабековнинг тушунтиришича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда дори-дармонларни тарқатиш тартибини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Агар илгари антиретровирус дорилари беморларга бир ойга берилган бўлса, энди дориларни икки ойга беришга рухсат этилади.

“Карантин пайтида ОИВ инфекциясини юқтирган беморларни диагностика қилиш ҳар ойда эмас, балки ҳар уч ойда бир маротаба ўтказилади. Бундай даврийлик ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш протоколларида назарда тутилган”, - деди Нурмат Отабеков.

Бироқ, ҳудудларда яшовчи фуқаролар дори-дармонларни олиш учун ОИТС марказларига қандай қилиб етиб боришлари мумкинлиги ҳақидаги савол очиқлигича қолди.

Бундан ташқари, Нурмат Отабеков сурункали касалликларга эга беморлар, шунингдек, даволанишни давом ээтириш ва қўшимча тиббий муолажаларни талаб қиладиган беморлар карантин пайтида тиббий ёрдамдан қандай фойдаланишлари мумкинлигини тушунтириб ўтди.

Инспекция раҳбарининг айтишича, бундай ҳолларда, чақирилаётган шифокор беморни уйига ташриф буюриши, зарур бўлса “тез ёрдам” хизматига мурожаат қилиши лозим.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...