Омбудсман: Ўзбекистонда  қийноқнинг олдини олиш Қўмитаси пайдо бўлади
Жамият

Омбудсман: Ўзбекистонда қийноқнинг олдини олиш Қўмитаси пайдо бўлади

1484

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда қийноқнинг олдини олиш Қўмитаси яратилади. Бу ҳақида бугун “Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилган мулоқот чоғида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев маълум қилди.

"Сўнгги икки йил давомида биз республикада инсон ҳуқуқлари борасидаги аҳвол бўйича парламентда ҳисобот бериб келяпмиз. Одамларга нисбатан зўравонлик ва қийноқ ҳолатлари тўғрисида алоҳида маълумот киритамиз, бу ҳақидаги маълумотни нашр этаяпмиз. Депутатлар томонидан ушбу масалалар батафсил кўриб чиқилди. Ҳисобот натижаларига кўра, биз албатта ўз таклифларимизни беряпмиз. Мамлакатда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, маҳбусларнинг шароитларини яхшилашдан тортиб, уларга эркинлик бериш ва авф этишгача бўлган ишлар бажарилмоқда”, - деди у.

Бироқ, Муҳаммадиевнинг айтишича, шунга қарамай, ички ишлар идоралари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлар (2019 йилда 100 дан ортиқ)нинг келиб тушиш этмоқда.

"Уларда қийноққа солиш, қўпол муомала ва зўравонлик ҳақида баён айтилган. Биз бундай шикоятларни ўрганиш учун алоҳида ташкилот тузишни таклиф қилдик. Шу асосда яқинда қийноқнинг олдини олиш Қўмитасини тузиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди",- деди омбудсман.

Унинг сўзларига кўра,  куни кеча Президент “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни имзолади. Унга кўра, ушланган шахсни видеотасвирга ёзиш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш ва адвокатни рад этиш тартиби жорий қилинди. Шу билан бирга, унга ушлаб турилган шахснинг яқин қариндошларини, улар мавжуд бўлмаса, бошқа қариндошларини бу ҳақда дарҳол хабардор қилиш мажбуриятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юклаш масаласи ҳам киритилган.

“Андижондаги воқеа мисолида қарасак, фуқаро ИИБга олиб кетилганда ҳеч кимга хеч нарса айтилмаган, қариндошлари унинг қаердалигидан бехабар қолишган. Шундай ҳолат бўлмаслиги керак! Ҳамма жараёнлар ривожланган мамлакатларда бўлгани каби қонуний бўлиши лозим. Яъни фуқаро ушланиб, олиб кетилдими, унинг қаердалиги, нима айб қўйилганидан қариндошлари бохабар қилиниши зарур”, - дея таъкидлади у.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...