Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, йўлларда туман ва яхмалак кузатилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, фақат 21 декабрь куни ёғингарчилик бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. 20 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, 21-23 декабрда 3-8 даража совуқ бўлади. Кундузи 20-21 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 22-23 декабрда 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 20-21 декабрь кунлари ёмғир ва қор ёғади, 22-23 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, йўлларда яхмалак юзага келиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан эсади. Кечаси 0-7 даража совуқ, кундузи 0-9 даража илиқ, шимолда бироз совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 20-21 декабрь кунлари ёмғир ва қор ёғиши мумкин, 22-23 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиб, йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан эсади. Кечаси 2-5 даража совуқ, кундузи 0-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 20-21 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлади, 22-23 декабрда ёмғир ёғмайди. Баъзи жойларда туман, яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан эсади. Кечаси 2-5 даража совуқ, кундузи 0-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 20-21 декабрь кунлари ёмғир ва қор ёғади, 22-23 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман, яхмалак кузатилади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ, илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади, 20-22 декабрда қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, 21-23 декабрда 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Изоҳлар мавжуд емас