Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қор ва ёмғир кутмоқда. Ҳарорат кундузи 2-7 даража илиққа қизийди, тунги пайтларда ҳарорат 0-5 даража атрофида бўлади.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, республиканинг аксарият жойларида 18-19 январь кунлари ёмғир ёғади, қор фақат шомилий ҳудудларда бўлиши мумкин. Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик фақат 19 январда кузатилади.
Кечаси ва эрталаб республика бўйлаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7-10 м/с тезликда эсади, 18-19 январ кунлари айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
Тошкентда ёмғир ва қор кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Енгил ўртача тезликдаги шамол бўлади. Бугун ҳаво ҳарорати кундузи 8-10о илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечаси 0-2о илиқ, кундузи 4-7 о илиқ бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас