Загрузка
Загрузка
Қорақалпоғистонда "Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу" халқаро трассасининг реконструкция қилинган қисми очилди
Жамият

Қорақалпоғистонда "Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу" халқаро трассасининг реконструкция қилинган қисми очилди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қорақалпоғистонда А-380 "Ғузор-Бухоро–Нукус–Бейнеу" халқаро автомагистралининг 15 километрлик қисмини реконструкция қилиш ишлари якунланган ва тантанали равишда очилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Амударё тумани ҳудудидан ўтадиган трассанинг янгиланган қисми расмий равишда фойдаланишга топширилган.

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Олий Кенгаши раиси Аманбай Оринбаев иштирок этган.

Тадбир доирасида йўл ишчиларига янги юк машиналари ва ихтисослаштирилган техника топширилган.

Эслатиб ўтамизки, 2022 йилда Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда йўлларни ривожлантириш учун 273,8 миллион доллар ажратган. Ушбу маблағларнинг бир қисми А-380 "Ғузор-Бухоро–Нукус–Бейнеу" автомобилm йўлининг 87 километрлик қисмини (228-315 км) реконструкйия қилиш учун мўлжалланган эди. Ушбу йўл E-40 Европа йўналиши ва АН-63 Осиё йўналишининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган муҳим халқаро йўлакидир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...