Загрузка
Загрузка
Озарбайджонлик  йигит "Крокус Сити Холл"га қилинган террористик  ҳужум пайтида  юздан ортиқ одамни қутқарган
Жамият

Озарбайджонлик йигит "Крокус Сити Холл"га қилинган террористик ҳужум пайтида юздан ортиқ одамни қутқарган

42
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фожиа куни "Крокус Сити Холл"да официант бўлиб ишлаган Озарбайджон фуқароси Камил Несибов бинодан 100 дан ортиқ одамни олиб чиқишга ёрдам берган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

ОАВга Камилнинг ўзи хабар беришича, унинг сменаси соат 19:55 атрофида тугаган. Улар дўсти билан ташқарига чиқишган ва бирдан   пақиллаган товушни эшитишган. Йигитлар қўрқиб кетишган ва энг яқин бинога қараб югуришган. Аммо бироздан сўнг қайтишга қарор қилишган. Камил ўқотар қуролдан жароҳатланган бир неча кишини йўл четига олиб борган, машина тўхтатган ва унга бир оёғи оқсаётган аёлни миндирган, шунингдек, концертга кечикканларни бинога киритмасликка ҳаракат қилган.

Сўнгра бинонинг ўзида Камил эшикларни синдириб, одамларга қаерга қочиш кераклигини айтиб турган. Ҳамма жойни тутун ўраган пайтда, пастки қаватдаги коридорлардан бирида у 80 га яқин одамни кўриб қолган ва уларга ҳам чиқишга ёрдам берган.

"Мен одамларни қидириб югураётганимда, полда чироғи ёқилган смартфонга дуч келдим ва йўлни ёритиш учун уни олдим. Телефон жиринглади, унда Камилла деган ёзув чиқди, қиз баланд овоз билан уни қутқаришни сўради. У даҳшатга тушган эди, атрофдаги ҳамма нарса оловда эканлигини ва ўзи иккинчи қаватда қайсидир квадратга қулаб тушганини айтди", - деди у.

Камил бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига хабар берган, шундан сўнг тутундан бўғилаётган унинг ўзи бинодан олиб чиқилган. Яхшиямки, қиз топилган, Камил кейинчалик қутқарувчилар орқали телефонни эгасига топширган.

Сўнгги маълумотларга кўра, "Крокус Сити Холл"даги террористик ҳужум оқибатида 137 киши ҳалок бўлган ва 150 га яқин киши жароҳат олган.

Эслатиб ўтамизки, шу кунларда тошкентликлар ҳужумдан ҳалок бўлганлар учун ҳамдардлик белгиси сифатида Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар олиб боришмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...