Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Яқинда ижтимоий тармоқларда "Қозоғистонда вақтинча ишлаётган хорижий давлатлар фуқароларига 10-21 ноябрь кунлари мамлакатни тарк этиш таклиф этилгани" ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ушбу хабар Қозоғистонда фаолият юритаётган ўзбекистонликлар орасида кенг тарқалди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган.
Қозоғистон ҳукумати қарорига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 кунгача бўлишлари мумкин. Бироқ, умумий яшаш муддати 180 календар кун давомида 90 календар кундан ошмаслиги керак, яъни фуқаро Қозоғистонда доимий равишда 90 календар кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Қозоғистонда ишламоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари иш берувчи билан 30 кун ичида меҳнат шартномаси тузилгандан сўнг уни Аҳолига хизмат кўрсатиш марказида рўйхатдан ўтказишлари ва уч ойгача ишлаш ва яшаш учун рухсат олишлари керак.
Изоҳлар мавжуд емас