Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистоннинг "Казтрансойл" магистрал нефт қувури бўйича Миллий оператори келгуси йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга транзитини уч баравар – 154 минг тоннадан 500 минг тоннагача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Ўзбекистоннинг Sanoat Energetika Guruhi компанияси 2024 йил учун “Казтрансойл” га Ўзбекистонга 500 минг тонна Россия нефтини 1 миллион тоннагача ошириш имконияти билан транзит қилиш учун буюртма берди",- деди “Казтрансойл”нинг транспортировка департаменти директори Абай Бейсембаев.
2023 йилда "Казтрансойл" магистрал нефт қувурлари тизими бўйича Россия нефтининг Ўзбекистонга транзитининг кутилаётган ҳажми 154 минг тоннани ташкил этади. Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида компания Ўзбекистонга 104 минг тонна Россия нефтини транзит қилган.
"Казтрансойл" Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвалига мувофиқ, Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташишни амалга оширади. Компания томонидан Россия нефтини магистрал нефт қувурлари тизими бўйича Ўзбекистонга етказиб бериш 2017 йилда бошланган. 2017 йилда транзит ҳажми 67,9 минг тонна, 2018 йилда 36 минг тоннани ташкил этган.
2019-2022 йилларда Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити амалга оширилгани йўқ.
Изоҳлар мавжуд емас