Загрузка
Загрузка
Қозоғистон ва Ўзбекистон экологлари Орол ҳавзасидаги вазиятни яхшилаш билан шуғулланадилар
Жамият

Қозоғистон ва Ўзбекистон экологлари Орол ҳавзасидаги вазиятни яхшилаш билан шуғулланадилар

84
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳаво тозалигини назорат қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, биологик хилма – хилликни сақлаш, экологик вазиятни яхшилаш каби нормалар Қозоғистон Мажлиси депутатлари томонидан тасдиқланган қонун лойиҳасида ифодаланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Zakon.kz нашри хабар қилинишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон Орол ҳавзасидаги экологик вазиятни биргаликда яхшилашни режалаштирган, бу ҳақда 13 март куни Мажилис депутатлари (парламентнинг қуйи палатаси) томонидан маъқулланган қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Бундай норма "Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида белгиланган.

Хусусан, қонун лойиҳасини тақдим этишда Мажилис депутати Едил Жанбиршин шундай деган:

"Ҳамкорлик атмосфера ҳавоси ва сув ифлосланишининг олдини олиш ва назорат қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, биологик хилма-хилликни сақлаш, Орол ҳавзасидаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, атроф-муҳит мониторингини ўтказиш, қўшма таълим институтларини шакллантириш, кадрлар тайёрлаш, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказадиган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини тадбиқ этиш каби йўналишларда амалга оширилади".

Депутатнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида махсус комиссия ташкил этилади.

Эслатиб ўтамизки, Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари Марказий Осиёда ҳарорат кўтарилиши сайёрамиздаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар тезлашаётганини айтишганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...