Загрузка
Загрузка
Қозоғистондан Ўзбекистонга навбатдаги Jibek Joly темир йўл сафари Наврўзга яқин йўлга тушади
Жамият

Қозоғистондан Ўзбекистонга навбатдаги Jibek Joly темир йўл сафари Наврўзга яқин йўлга тушади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Наврўз арафасида Қозоғистондан Ўзбекистонга Jibek joly (Ипак йўли) махсус сайёҳлик поезди келади. Поезд йўловчилари байрамни Қозоғистон ва Ўзбекистонда нишонлашлари мумкин бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Kazakh Tourism маълумотларига кўра, бу жорий йилнинг 20-25 март кунлари режалаштирилган учинчи трансчегаравий темир йўл сафари бўлади.

Олмаота – Туркистон – Тошкент – Самарқанд – Тараз – Олмаота йўналиши бўйича халқаро турнинг давомийлиги беш кунни ташкил этади. Саёҳатчилар қадимий шаҳарлар муҳитига шўнғишлари, Ипак йўлининг маънавий меросидан баҳраманд бўлишлари ва иккала мамлакатнинг диққатга сазовор жойларини кашф этиш имкониятига эга бўладилар.

Турнинг кенг дастури этноовулга бориш, анъанавий таомларни татиб кўриш, миллий маросимлар ва бошқа байрам тадбирларини ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамизки, Қозоғистондан биринчи Jibek Joly сайёҳлик поезди Тошкент Марказий вокзалига 2024-йил ноябр ойида етиб келган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...