Загрузка
Загрузка
Қозонда ўзбек кинематографиясининг олтита филми намойиш этилади
Жамият

Қозонда ўзбек кинематографиясининг олтита филми намойиш этилади

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозонда Татаристон кинематографиясининг юз йиллигини нишонлаш доирасида Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Кинематография агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбек киноси кунлари 13-15 март кунлари Қозонда Татаристон кинематографиясининг юз йиллигини нишонлаш доирасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон киноижодкорлари Қозонга жавоб ташрифи билан келишади: 2023 йил декабрь ойида Тошкентда Татаристон киноси кунлари бўлиб ўтганди, унда Татаркино делегациясини Ўзбекистон татар жамоатчилиги фаоллари самимий кутиб олишди. Бу мамлакатда кўп сонли татар диаспораси мавжудлигини ҳисобга олиб, қариндошлар билан алоқалар муҳимлигини таъкидлаган.

Ўзбек киноси кунларининг очилиш маросимида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист ва жамоат арбоби, фан доктори ва кино ва телевидение продюсерт Фирдавс Абдуҳоликов, шунингдек, "Бухорий" киностудиясининг продюсери ва асосчиси Улуғбек Абдуллаев дастурнинг энг яхши филмларини тақдим этишади.

Ўзбек филмларини намойиш этиш дастури:

  • 13 март куни соат 19:00 да– "Илҳақ" (драма, 2020 йил).
  • 14 март куни соат 11:20да – "Абдулла Орипов" (драма, тарих, 2023 йил).
  • 14 март куни   соат18:00 да– "Ўзбек қизи" (драма, 2022 йил);
  • 15 март куни соат 11:00да – "Боши берк йўл" (драма, 2022 йил).
  • 15 март куни соат 12:45да– "Яша, хотин! (комедия, 2023 йил). 

Филмлар "Мир" кинотеатри экранида асл тилда русча субтитрлар билан намойиш этилади.

6b80085eaaadbf576f8c28edc9cd0b49.jpg


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...