Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 15 июндан бошлаб Ўзбекистонда санитария - эпидемиология меъёрларига тўлиқ риоя қилган ҳолда “яшил” ҳудудларда жойлашган ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилди.
Бу қарорни болалар ҳам, ҳам уларнинг ота-оналари бу узоқ вақт кутишди. Бироқ, бу жавоблардан кўра кўпроқ саволларни туғдирди. Бугун, бир неча ҳафта ўтгач, ушбу соҳа жар ёқасида турганлиги ҳақида аниқ хулоса қилиш мумкин. Одамлар коронавирус туфайли болаларини марказларга юборишдан қўрқишади ёки бунинг учун маблағлари йўқ. Ўз навбатида, хусусий ўқув муассасалари эгаларига хизматлар нархини кўтаришга тўғри келмоқда. Чунки ҳозирда улар нафақат ҳимоялаш воситаларига пул сарфлашлари, балки гуруҳлардаги ўқувчилар сонини камайтиришга ҳам мажбур бўлишмоқда.
Batafsil.uz ЯА. мухбири шундай марказлардан бирининг раҳбари- Юнусобод туманида ишлайдиган Севарадан ушбу соҳада нималар юз бераётгани, ўқувчилар қайтиб келганми ёки йўқми, машғулотлар нархи қанча, шунингдек қўлқоп ва ниқобда дарс ўтиш қандай эканлиги хусусида суҳбатлашди.
Бу борада кичик бир фикрни қайд этиш жоиз - бу бизнес ва карантин билан боғлиқ, кишилар ўз исми ва шарифини айтмасликни илтимос қилган биринчи интервьюмиз эмас. Бунинг ортида давлат идоралари томонидан тадбиркорларга муаммо яратилиши, айтган гаплари "юқорига" ёқмаслиги билан боғлиқ қурқув ётибди. Эҳтимол, бу шунчаки қўрқувдир, лекин биздаги воқеликни била туриб, уларнинг махфийлигини сақлаб қолишган мажбурмиз.
Суҳбатдошимизнинг фикрига кўра, ҳозир марказдаги машғулотларга атиги 20 фоизгина ўқувчилар қайтиб келишган. Асосан биринчи синфга борадиганларлар ва мактабга тайёргарлик курсларини тугатганликлари тўғрисида гувоҳнома керак бўлганлар келишмоқда. Севаранинг айтишича, қолганларнинг барчаси қўрқув ва пул йўқлигини билдиришган.
"Фаолиятни қайта тиклаш учун бинога ишлов бериш бўйича шартнома тузиш ва марказ “яшил” ҳудудда бўлиши шарти билан санитария-эпидемиология станциясининг туман бўлимидан ишлаш рухсатномасини олиш керак. Биз томонидан барча зарур санитария-гигиена воситалари сотиб олинади. Жумладан, ниқоблар, санитайзерлар, совун, бир мартали ишлатиладиган қоғоз сочиқлар, контактсиз термометр, ҳар бир мини-гуруҳдан кейин қайта ишлов бериладиган кириш жойида ёзиладиган гилмачалар харид қилиниши лозим”, - дейди марказ эгаси.
Карантиндаги ўқув марказларининг фаолият юритиши учун тасдиқланган стандартларга мувофиқ, СЭС вакиллари ҳафтада камида бир марта барча хоналар ва сиртларни дезинфекциялашлари ва зарасизлантиришлари керак. Ушбу янги воқеликни ҳисобга олган ҳолда, марказдаги ўқитувчилар ва ўқувчилар мажбурий равишда ниқоб тақишади ва улар орасидаги ижтимоий масофага қатъий риоя қилинади.
"Ўқитувчиларнинг қўлларида бир марта ишлатиладиган қўлқоплар бўлиши керак, ота-оналар хонага умуман киритилмайди, улар кўчада кутиб туришади. Ҳар-бир дарсдан кейин ниқоблар ва қўлқоплар алмаштирилади", - дейди суҳбатдошимиз.
Болаларнинг ўзини қандай тутиши, уч ой давомида ўқув жараёнидан ажралиб чиққанидан кейин улар янги воқелик шароитида нимани ҳис қилиши сўралганида, суҳбатдошимиз кўпчилик ўқишни ва тенгдошлари билан мулоқотни соғинганлигини айтди.
"Бола барибир болада. Улар жараёнга дарров қўшилишади. Тўғри, улар нималарнидир унутишган, биз ҳозир кўп нарсани такрорлаяпмиз. Лекин ҳаммаси жуда зерикканлигини айтишмоқда. Айрим ҳолларда хонага киришганда, улар қоидаларни унутиб, ниқобни ечиб қўйишмоқда. Худди уйдагидек – кириб, дарҳол ниқобни ечишади. Биз уларга ва ота-оналарга ниқоб тартибини доим эслатиб турамиз. Бунга кўникишимиз керак", - дейди Севара.
Карантин шароитида ишлашнинг яна бир талабларидан бири шуки, марказга фарзандларининг бориши учун ота-оналар ўзлари жавобгар эканликлари тўғрисида тилхат беришади. Мазкур меъёр пандемия даврида нодавлат таълим муассасалари фаолияти тўғрисидаги низомда кўзда тутилган.
"Биз ўзимиз учун барча санитария-гигиена ва эпидемияга қарши хавфсизлик қоидаларини таъминлар эканмиз, ота-оналар ҳам масъулиятни сезишлари керак. Ҳеч кимга сир эмаски, кўпчилик бўшашиб қолган, кечқурун ҳовлида ниқобсиз юрган болалар ва уларнинг ота-оналарини кўриш мумкин. Бу ҳақда болаларнинг ўзлари айтиб беришмоқда. Ўқув жараёнининг шаффофлиги, энг муҳими – хавфсизликни таъминлаш учун марказда видеокузатув олиб борилиб, унда эшиклар очилишидан тортиб иш кунининг охиригача барчаси ёзилиб борилади", - дея тушунтирди марказ раҳбари.
Боланинг марказда бўлиши даврида ҳарорат икки марта - келиш ва кетиш вақтида ўлчанади. Ҳар-бир дарсдан кейин барча сиртларга ишлов берилиб, хоналар шамоллатилади. Илгари битта гуруҳда саккиз киши шуғулланган бўлса, энди уларнинг сони уч-тўрт кишини ташкил қилмоқда. Столлар бир-биридан икки метр масофада жойлашган, уларнинг ҳар-бирида фақат битта ўвувчи ўтиради.
"Ўзимиз томондан ҳам, ота-онам номидан ҳам ишонч билан айта оламанки, жуда кўп психологик ишлар амалга оширилди. Биринчидан, биз катталар бундай режимга кўникиб, ҳамма нарсани тўғри қабул қилишимиз керак эди. Иккинчидан, болалар учун янги қоидаларни етказишимиз лозим бўлди. Бу борада ҳаммаси яхши бўлди, мулоқот йўлга қўйилди. Аввалига, карантин таътилдан кейин марказни эндигина очганимда ташвиш бор эди. Албатта, жараён бошланиб ишга тушганидан кейин киши ўйланиб қоларкан. Бироқ, ҳаёт давом этмоқда, биз олдга қараб кятапмиз", - деди суҳбатдошимиз.
Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, ҳозирда фойда ҳақида умуман гапиришнинг вақти эмас. Ижара, солиқ ва коммунал хизматлар учун тўловларни ҳеч ким бекор қилмаган. Ойлар давомида фаолият юритилмаганлиги боис, заҳиралар тугаб бўлган. Фаолиятнинг тикланиши натижасида олинган даромад фақат ушбу муаммони ҳал қилишга ёрдам берди.
Агар тадбиркор иш олиб борадиган ҳудуд "қизил" деб эълон қилинса, у ота-оналарга тўловни қайтариб беришга тайёр. Чунки дарслар учун тўлов бир ой олдин олинади. Аммо барча хусусий ўқув марказлари ва болалар боғчаларининг эгалари ҳам бундай қилишмайди. Аксарият ҳолларда бу хавф ота-оналар зиммасига юклатилади.
Шуниси муҳимки, бугунги кунда бундай марказлар жуда кам: кимдир "қизил" ёки "сариқ" ҳудудга тушиб қолгани сабабли очилмаяпти, бошқалари эса янги иш шароитларга молиявий жиҳатдан бардош бера олмасдан бутунлай ёпилдилар. Қолганлар қанча муддат юзада бўла олишларини вақт кўрсатади. Аксариятида айни пайтда маблағ мутлақо қолмаган. Фақат бахтли ва вируссиз келажакка ишонишдан ўзга чора йўқ.
Изоҳлар мавжуд емас