Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги панорамали кинотеатр ва "Пахтакор" стадиони ўртасида бизнес-марказ қурилиши бошланган. Қурилиш майдонида дарахтларни кесиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги кино саройи (Панорамали кинотеатр) орқасидаги майдончада "Пахтакор" стадиони томонидан бизнес-марказ қурилиши бошлангани акс этган видео тарқалган.
Кўринишидан қурилиш автотураргоҳ ҳудудида амалга оширилмоқда. Унинг ўзида ҳам, атрофида ҳам кўп йиллик дарахтлар бор. Кўплаб экологик каналларда бонг урилишича, уларни йўқотиш хавфи мавжуд. Қурилиш зонасидаги барча дарахтлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги инспекторлари томонидан ҳисобга олиниб, назорат қилинишига умид билдирилмоқда.
Ўзбекистон Экология вазирлиги матбуот хизмати мухбиримизга муаммодан хабардор эканликларини айтишди. Расмий баёнотни ҳам кутмоқдамиз.
Изоҳлар мавжуд емас