Загрузка
Загрузка
Парижда сўллар парламент сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, оммавий тартибсизликлар бошланди. Видео
Жамият

Парижда сўллар парламент сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, оммавий тартибсизликлар бошланди. Видео

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сўл коалиция Франция сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, норози фуқароларнинг полиция билан тўқнашуви бошланди. Ҳозиргача 25 нафар ҳибсга олинганлар ҳақида хабар берилган.

Франция Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, "Янги халқ фронти" сўл партиялари коалицияси парламент сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонган ва Миллий йиғилишда 182 ўринни эгаллаган.

Навбатдан ташқари парламент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилингандан сўнг, Франция бош вазири Габриел Атталь истеъфога чиқишини айтган.

  

"Демократик анъанага кўра, мен 8 июль куни эрталаб республика президентига истеъфога чиқиш тўғрисида ариза бераман", - деди Атталь.

Париж кўчаларида тартибсизликлар сайловдан кейинги кечада бошланган. Хабарларга кўра, норозилик намойишларида қатнашган юзлаб кишилар полициячиларга қарши мушакбозлик уюштиришган ва ўт қўйишган. Полиция бўлинмалари кўчаларни тўсиб қўйишган ва намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ шашкаларини қўллашган.

Айни пайтда 25 нафар ҳибсга олинганлар ҳақида хабар берилган, жабрланганлар ҳақида ҳали маълумот йўқ.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...