Загрузка
Загрузка
Польшалик журналист аёл Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимининг тегажоқлигидан шикоят қилди
Жамият

Польшалик журналист аёл Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимининг тегажоқлигидан шикоят қилди

587
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Польшалик журналист аёл Агнешка Пикулицка Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимининг тегажоқлигидан шикоят қилган. Унинг айтишича, ТИВ вакили нафақат бу ишга қўл урган, балким республикада аккредитация эвазига   ижобий мақола ёзишга мажбур қилмоқчи бўлган.

Бу ҳақда Al Jazeera, The Guardian, Eurasianet ва The Diplomat нашрлари учун мақола ёзиб келаётган журналист аёл Twitterда маълум қилмоқда.

"Олти ой ўтгач, Ташқи ишлар вазирлиги ниҳоят аккредитация учун аризамни рад этди. Аслида қонун бўйича бу жараён икки ойдан ортиқ давом этмаслиги керак эди. Бунинг сабаби шундаки, мен аккредитация учун кўрсатган бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам ишлаётганим бўлган. Ўтган йили аккредитацияни олдим. Ташқи ишлар вазирлиги алоқа учун Рустам деган кишини менга бириктирди. Даставвал, ундан наф бор эди. Лекин тез орада у ишдан ташқари кўпроқ қизиқиш кўрсата бошлади. У мени ўпишга ҳаракат қилди. Мен уни рад этган бўлсамда, учрашиш таклифи билан мурожаат қилаверди", - деди у.

Журналистнинг сўзларига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги ходими у "олишни истамаган" хабарларини жўнатишни давом этган.

"Бир неча кун ўтгач, мени ишдан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмаслигини тушунтирдим. У нима учун, йигитинг борми, деб сўради? Мен хушмуомала бўлишга мажбур эдим. Чунки бир неча ойлар давомида аккредитацияни кутаётгандим. Тегажоқликлар тўхтагач, босим бошланди. Аввалига бу сезилмади. У "жуда кўп салбий янгиликлар борлиги" учун карантин ҳақида ижобий мақола ёзишни сўради. Ўша пайтда Ўзбекистондан ташқарида бўлганлигим боис, ёзмаслигимни айтдим", - деди у.

Пикулицканинг таъкидлашича, чегаралар ёпиқлиги туфайли бир неча ой Ўзбекистонга қайтиб бора олмаган. Чартер рейслари бўлсада, вазирлик унга чипта сотиб олишга рухсат бермаган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бир томонга чипта нархи 500 доллардан ортиқни   ташкил қилган.

"Август ойида йигит яна ижобий мақола ёзишим кераклиги ҳақида ёзди. Пандемия ва коррупцион ҳолатлар авж олган, Ўзбекистонда одамлар пулсиз қолган, Сардобадаги тўғон қулаганидан кейин минглаб одамлар бошпанасиз юрган пайтлар эди. Мен бундай кунларда қандай қилиб ижобий мақола ёзишим мумкинлигини сўрадим. Мен холис журналист эмаслигимни айтишди. Жаҳлим чиқиб, унга қарши шикоят ёзишимни айтдим ва бу ишни эртаси куни қилдим", - деди у.

Журналистнинг айтишича, Ташқи ишлар вазирлиги ходими Телеграмдаги барча ёзишмаларни ўчириб ташлаган, бироқ бир нечта скриншотлар сақлаб қолинган.

"Шикоятдан сўнг менга ҳеч ким жавоб бермади. Мен аккредитация учун қайта мурожаат қилдим ва жавоб бугун келди. Аризамни рад этишнинг расмий сабаби шунчаки баҳона эканига шубҳам йўқ. Аслида чет эллик журналистлар муаммолар ҳақида ёзишини Ўзбекистон ҳукумати истамайди, уларга бундай шов-шув керак эмас. Уларга туризм ва мавжуд бўлмаган ривожланиш ҳақидаги мақолалар керак. Бу ерда доимий яшовчи ва инглиз тилида сўзлашувчи ягона журналист эканлигимни эслатмоқчиман", - деб ёзади у.

Пикулицканинг   қўшимча қилишича, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари унга ҳар сафар мақола ёзмоқчи бўлганида алоҳида аккредитация учун ариза беришни маслаҳат қилишган. Унинг сўзларига кўра, аккредитация олиш учун икки ой вақт талаб этилади, эҳтимол саккиз ойга ҳам чўзилиб кетар. Натижада у бир йилда кўпи билан олтита мақола ёзиб билади холос.

"Раҳмат йигитлар, бу жуда фойдали бўлди", - дея якун қилмоқда Агнешка Пикулицка.

Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов мазкур воқеага муносабат билдирган.

"Чел эллик мухбир Агнешка Пикулицканинг шикояти жиддий ташвишга сабаб бўлмоқда. Албатта бу масала аниқлик ва пухта ўрганишни талаб қилади. Эртанинг ўзидаёқ Агнешка билан учрашиб, вазиятни муҳокама қилишга тайёрмиз", - деди у.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча ўз ходимига қўйилган айбловларга жавоб бергани йўқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+