Загрузка
Загрузка
Пойтахт ҳокимлиги қайси болалар боғчаларига навбат йўқлигини билдирган
Жамият

Пойтахт ҳокимлиги қайси болалар боғчаларига навбат йўқлигини билдирган

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг исталган туманидан болалар навбатсиз бориши мумкин бўлган давлат болалар боғчалари рўйхатини эълон қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги мактабгача таълим давлат ташкилотлари қаторига қуйидаги болалар боғчалари киради:

  • Бектемир тумани: 572, 573 – сонли боғчалар

  • Миробод тумани: 66, 85, 135, 195, 507–сонли боғчалар

  • Мирзо Улуғбек тумани: 72, 83, 134, 270, 466, 456 –сонли боғчалар

  • Олмазор тумани: 8, 65, 94, 181–сонли боғчалар

  • Сергели тумани: 96–сонли боғча

  • Учтепа тумани: 224, 328, 334, 361, 397, 409, 514, 529, 604–сонли боғчалар

  • Чилонзор тумани: 7, 266, 291, 526–сонли боғчалар

  • Шайхонтоҳур тумани: 21, 84, 229, 461, 567, 607–сонли боғчалар

  • Юнусобод тумани: 33, 53, 136, 417, 485, 544–сонли боғчалар

  • Яккасарой тумани: 103, 132, 357, 362, 487–сонли боғчалар

  • Яшнобод тумани: 92, 237, 308, 373, 481, 529, 602–сонли боғчалар 

Мазкур МТТ ларга болани олиб бориш учун Давлат хизматлари марказига ариза юбориш керак.    Мурожаат қисқа муддат ичида қаноатлантирилади.

Таъкидлаш керакки, ушбу болалар боғчаларига Тошкентнинг исталган туманидан болалар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб давлат болалар боғчаларига тўлов жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб 20 фоизга, кейинги йилнинг январидан эса яна 10 фоизга қимматлашмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...