Загрузка
Загрузка
Пойтахтлик тадбиркор ўзбошимчалик билан қувурларни кесиб, бутун бошли уй аҳолисини иситишсиз қолдирди
Жамият

Пойтахтлик тадбиркор ўзбошимчалик билан қувурларни кесиб, бутун бошли уй аҳолисини иситишсиз қолдирди

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтлик аёл ижтимоий тармоқларда маҳаллий тадбиркорнинг ўзбошимчалигидан шикоят қилди. Яқинлашиб келаётган совуқ арафасида у ва унинг қўшнилари муаммога дуч келишди: иситиш мавсуми бошланди, аммо хонадонларга иссиқлик етиб келмади. Шикоятдан сўнг маълум бўлишича, тўққиз қаватли уйнинг биринчи қаватидаги сартарошхона эгаси иссиқ сув юқорига чиқиши керак бўлган иситиш тизимининг қувурларини ўзбошимчалик билан кесиб ташлаган.

"Бу фақат ўзбошимчалик, бу қанақаси? Улар бу ерда яшамайди, фақат ишлайди, совуқ қотишимизнинг эса уларга фарқи йўқ", - деб ёзмоқда аёл.

Воқеа Юнусободнинг тўртинчи мавзесида содир бўлган. Одамлар иссиқликсиз қолишининг сабабини хизмат кўрсатувчи компания ходими аниқлади.

Аҳоли муаммоси ҳал бўлади, тадбиркор эса ўйламай қилган иши учун жавоб беради, деган умиддамиз.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентда иситиш 5 ноябрь куни бошланди. Ўша куни кечқурунги маълумотларга кўра, турар-жой биноларининг атиги 5 фоизи иссиқлик таъминотисиз қолган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...