Загрузка
Загрузка
Пойтахтнинг Қорасув массиви аҳолиси бир сутка давомида сувсиз қолади
Жамият

Пойтахтнинг Қорасув массиви аҳолиси бир сутка давомида сувсиз қолади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 8 сентябрь куни Қорасув-3 даҳасидаги насос станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли бир суткага совуқ сув ўчирилади.

Шу муносабат билан 8 сентябрь соат 9:00 дан 9 сентябрь соат 9:00 гача бир қатор аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Қорасув-1 массиви - бешта тўққиз қаватли уй (№14, 15, 36, 45, 46);

Қорасув-3 мавзеси - иккита тўққиз қаватли уй (№13, 14), 8-оилавий поликлиника ва стоматология;

Қорасув-4 мавзеси - иккита тўққиз қаватли уй (№2).

 

Бундан ташқари, баъзи кварталларда сув паст босим билан берилади:

Қорасув-1 мавзеси - 15 та беш қаватли уйлар (№23-35, шу жумладан 32а, 32б ва 32в);

Қорасув-6 массиви - еттита тўққиз қаватли уй (№16, 17, 19а-19г, 22);

Авайхон кўчаси - 15 та тўққиз қаватли уй (1-15-уйлар), шунингдек, 150 та хусусий уй-жой.

Туман ичимлик суви тармоқлари бўлими юзага келган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 8 сентябрдан бошлаб иссиқ ва совуқ сув таъминотида режали узилишлар бошланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...