Президент рафиқаси раҳбарлик қилаётган фонд тошқиндан жабрланган кексалар учун бепул даволанишни ташкил қилади
Жамият

Президент рафиқаси раҳбарлик қилаётган фонд тошқиндан жабрланган кексалар учун бепул даволанишни ташкил қилади

597

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз   хабар беришича, Президент рафиқаси раҳбарлик қилаётган Zamin фонди тошқиндан жабрланган кексалар учун бепул даволанишни ва болалар учун ёзги оромгоҳларда дам олишни ташкил қилади.  

Бу ҳақида Зироат Мирзиёева ва унинг қизи Саиданинг Сардоба омбори тўғони ўпирилиши натижасида юз берган тошқиндан азият чеккан ҳудудга қилган ташрифи натижалари бўйича маълум бўлди.

Ташриф чоғида Zamin фонди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 11 та зарар кўрган маҳаллаларда истиқомат қилган оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ижтимоий лойиҳа ҳақида эълон қилинди.

“Сув остида қолган ҳудудларни қайта тиклаш ва улкан қурилиш ишлари кетаётган бир пайтда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида ёши 60 ёшдан ошган барча қариялар 10 кун давомида пойтахтда ва Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида жойлашган сиҳатгоҳлар ва дам олиш масканларига, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар эса ёзги оромгоҳларга бепул таклиф этилади”, -дея хабар бермоқда фонд матбуот-хизмати.

Карантин шартларини инобатга олган ҳолда, акциянинг барча иштирокчилари олдиндан COVID-19 тест-текширувидан ўтказилади. Шунингдек, ҳамма хавфсизлик чоралари кўрилади.

Яқин кунларда қуйидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 7 дан 14 ёшгача, шунингдек 60 ёш ва ундан катта фуқароларга таклифнома-сертификатлар тарқатилади:

33333333.jpg

Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар «Sirdaryo, yoningdamiz!» лойиҳасининг 1232 рақамли махсус колл-марказига қўнғироқ қилишлари мумкин. Колл-марказ қўнғироқларни ҳар куни 2020-йил 22-майдан бошлаб соат 10:00дан 17:00гача қабул қилади.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Саида Мирзиёева Сирдарё вилоятига борганида ўзи гувоҳ бўлган ажойиб воқеа хусусида айтиб берган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+