Загрузка
Загрузка
Рақобат қўмитаси уйни ўз вақтида топширмаган қурувчига қарши иш қўзғатган
Жамият

Рақобат қўмитаси уйни ўз вақтида топширмаган қурувчига қарши иш қўзғатган

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро уйни ўз вақтида топширмаган Zamin Great City компанияси устидан шикоят қилган. Қўмитанинг махсус комиссияси қурувчига қарши иш қўзғатди. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Мурожаатчининг билдиришича, у Бектемир туманида қурилаётган уйдаги 39,47 квадрат метр майдонга эга икки хонали квартира учун 252,6 миллион сўм тўлаган. Обектни 2024 йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган эди, бироқ уй ҳалигача қуриб битказилмаган, қурилиш ишлари эса тўхтаб қолган.

"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга кўра, муддатларга риоя этилмаган тақдирда қурувчи сотиб олувчига тўланган суммани қайтариши, етказилган зарарни қоплаши ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарималарни тўлаши шарт.

Шу муносабат билан Қўмита Zamin Great City’га нисбатан иш қўзғатган. Қурилиш муддатларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилган.

Статистик маълумотларга кўра, биргина 2024 йилда монополияга қарши курашиш идорасига қурилиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши бўйича 1640 та шикоят, 2025-2026 йилларда - яна 234 та мурожаат келиб тушган. Ишларни кўриб чиқиш натижасида 16 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.

Рақобат қўмитаси фуқароларни шартнома тузишда эътиборли бўлишга, қурилиш компанияларини эса харидорлар олдидаги мажбуриятларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда уй-жойларни фойдаланишга топширишни кечиктирганлик учун жарималар жорий этилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...