Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзбекистонлик амалдорларга суиқасд уюштиришда гумон қилинаётган икки нафар Чеченистон фуқароси қидирувда бўлганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берган. У суиқасднинг ўзини шубҳа остига қўйган, жабрланганларга таҳдид қилган ва бу вазият - Ғарбнинг саҳна ортидаги ўйинлари, дея тахмин қилмоқда.
Қодировнинг таъкидлашича, Ўзбекистон президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновнинг автомобилига ўқ узилишини "суиқасд деб аташ қийин". Бундан ташқари, у Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги раҳбари Дмитрий Ли ҳақида гапирган ва уни у тўсатдан "ишда суд жараёни бошланганидан икки ой ўтгач, ўша "суиқасд"нинг яна бир қурбони сифатида пайдо бўлди», дея таърифлаган.
Чеченистон раҳбари ишни олиб бораётган терговчиларни хизмат текширувдан ўтказишга чақирган. Шунингдек, у Алламжонов ва Лига жабрланганлар ролини ўйнамасликларини тавсия қилган:
"Акс ҳолда, барча фитналар, туҳматлар ва шубҳалар учун жавобгар бўласиз. Мен анъаналаримизга кўра жавоб бериш ҳақида гапиряпман".
Бундан ташқари, Қодиров ишда "чечен изи борлиги" ҳақидаги тахминларни яна рад этган ва шундай деган:
"Мен ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам айтаман: агар мен бу ишни тайёрлаганимда, ўша куни ишни охиригача етказган бўлардим. Мен ҳақимда бундай ёмон фикрда бўлмаслик керак".
Унинг сўзларига кўра, у "Ўзбекистондаги таъсири учун бирор нарса қилиши шарт эмас".
Эслатиб ўтамизки, Алламжонов автомашинасини ўққа тутиш билан боғлиқ воқеа 26 октябрь куни Қибрайда содир бўлган. Унда ҳеч ким жарбланмаган. Кейинчалик хавфсизлик кучлари бир нечта гумонланувчиларни ҳибсга олишган.
Яна бир ой ўтгач, Чеченистонда туғилган Бислан Расаев ва Шамил Темирхонов тахминан шу иш бўйича халқаро қидирувга берилганлиги маълум бўлди. Шу билан бирга, ИЛМА раҳбари суиқасднинг яна бир мумкин бўлган мақсади ҳақида маълумот илгари сурилган.
Қодиров бу воқеани "саҳна ортидаги ўйинлар"деб атади. Унинг сўзларига кўра, шу фонда "ғарбпараст оммавий ахборот воситалари" Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг оиласидаги қандайдир можаро ҳақида гапира бошлаган.
""Суиқасд" ҳақидаги шов – шув фонида, баъзи оммавий ахборот воситалари президентнинг қизи ва унинг куёви ҳокимиятга даъво қилиши мумкинлиги ҳақида яна бир эртакни бошладилар", - деб ёзмоқда у.
Қодиров Мирзиёевнинг қизлари бу воқеа ҳақиқат бўладиган даражада аҳмоқ эмаслигини, Ўзбекистон раҳбарининг куёви эса "ниҳоятда садоқатли" инсон эканлигини таъкидлаган.
"Шубҳасизки, кимдир яхши жамоани бузишга, тизимни бузишга ҳаракат қилмоқда. Бу мамлакат раҳбариятига таҳдид соладиган пухта ўйланган сценарий ва биринчи навбатда президентни ишончли муҳитдан маҳрум қилиш учун раҳбариятга содиқ одамларга зарба берилмоқда", - деди Қодиров.
Чеченистон раҳбари Мирзиёев оиласини "баёнот беришга ва барча миш-мишларни йўқ қилишга" чақирган.
Изоҳлар мавжуд емас