Загрузка
Загрузка
Рекорд учун талабгор. Наврўз шарафига Makon фестивалида 10 тонна сумалак тайёрланади
Жамият

Рекорд учун талабгор. Наврўз шарафига Makon фестивалида 10 тонна сумалак тайёрланади

52
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент Миллий боғида 20-24 март кунлари Makon Fest-2024 фестивали бўлиб ўтади. Бу ерда рекордга даъвогар 10 тонна сумалак тайёрланади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Миллий санъат ва анъаналар фестивали учун “Бизда уйимиз ягона – Ўзбекистон" шиори танланган. Тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари беш кун давомида миллий ва замонавий мусиқа концертлари, рақс жамоалари чиқишлари, қизиқарли фольклор ўйинларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Дастурнинг   энг қизиқарли жойи - Гиннес рекордлар китобига кириш учун даъво қиладиган 10 тонна сумалак тайёрлаш бўлади. Ўзбекистон анъаналарининг хилма-хиллигини акс эттирувчи кўргазма, шунингдек, ҳунармандларнинг маҳорат дарслари, миллий кураш, камондан ўқ отиш ва бошқа халқ ўйинлари ҳам дастурдан ўрин олган.

Фестиваль Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш агентлиги, "Макон" фестиваллар ассоциацияси ва бошқалар томонидан ташкиллаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, Наврўз байрамида фуқароларнинг хавфсизлигини 22 мингдан ортиқ ички ишлар ходимлари таъминлайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...