Загрузка
Загрузка
"Росатом" раҳбари Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси тўғрисида:  "Биз шартнома имзолашга яқинмиз"
Жамият

"Росатом" раҳбари Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси тўғрисида: "Биз шартнома имзолашга яқинмиз"

111
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистонда «Росатом» томонидан АЭС қуриш бўйича шартнома имзоланиши яқин. Томонлар шартнома устида фаол иш олиб боришмоқда ва у яқин истиқболда имзоланиши мумкин. ТАССга асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, бу ҳақда Москвадаги "Примаков ўқишлари" форумида корпорация бош директори Алексей Лихачёв маълум қилган.

Лихачёвнинг сўзларига кўра, асосий ечимлар 2019 йилда муҳокама қилинган, аммо коронавирус пандемияси туфайли кўплаб жараёнлар тўхтатилган.

"Мен Ўзбекистондаги лойиҳани тўхтатилган деб атай олмайман.<...> АЭСни қуриш бўйича шартнома бўйича ишлар якуний босқичда", – деди “Росатом” раҳбари 27 ва 28 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтган Халқаро илмий-эксперт форумидаги нутқида.

Шунингдек, корпорация раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон АЭС бўйича лойиҳа ривожлантирилмоқда, янги таклифлар киритилмоқда.

"Биз кам қувватли энергоблоклар, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшимча таклифлар бердик. Шартнома устида ишлаш жуда қизғин давом этмоқда ва менимча, умуман олганда, биз шартнома имзолашдан унчалик узоқ эмасмиз", - деди Лихачёв.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг охирида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов томонлар АЭС қуриш бўйича бош шартнома лойиҳаси устида иш олиб бораётганини айтганди. Шунингдек, у қурилган АЭС ҳар йили тахминан 3 миллиард кубометр газни тежаши ҳақида қўшимча қилган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда станцияни қуриш ва ундан фойдаланиш жараёнида 8 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+