Загрузка
Загрузка
"Росатом" Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Жамият

"Росатом" Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда

61
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Росатом" Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар билан кичик АЭС қуриш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

ТАСС маълум қилишича, "Росатом" корпорацияси Ўзбекистон, Қирғизистон, Мьянма ва Шарқий Осиёнинг оролли давлатлари билан кичик атом электр станцияларини қуриш бўйича муҳокамалар олиб бормоқда.

“Росатом” Бош директори Алексей Лихачёв кичик атом электр станцияларига талаб юқори эканлигини билдирган.

"Бизнинг таҳлилчиларимиз келгуси 10-15 йил ичида сайёрада 30-40 ГВтгача кам қувватли атом электр станцияси яратилишини айтишмоқда", - деди у.

Лихачёвнинг сўзларига кўра, Россиянинг "Норникель", "Газпромнефть" ва "Лукойл" компаниялари билан кичик атом электр станциялари лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон, Қирғизистон, Мьянма ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг бир қатор оролли давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумот учун. Атом энергияси бўйича “Росатом” давлат корпорацияси - Россия давлат холдинги атом тармоғининг 400 дан ортиқ корхоналарини ўзида мужассам этган.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Жанубий Корея Ўзбекистонда кичик атом электр станцияларини қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...